Home / ЯНГИЛИКЛАР / Тожикистон ва Афғонистоннинг таниқли уламолари халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга келди

Тожикистон ва Афғонистоннинг таниқли уламолари халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга келди

2021 йил 13 март куни Афғонистонлик меҳмонлар Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамроҳлигида Афғонистон делегацияси Термиз шаҳридаги “Ҳайратон” чегара масканида юксак савияда кутиб олинди.

– Дастлаб, меҳмонлар Имом Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар. Бу мўътабар зот мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат этилди, эзгу ва хайрли дуолар қилинди.

– Меҳмонлар мажмуа зиёрати доирасида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

– Шундан сўнг, делегация вакиллари Термиздан Самарқанд шаҳрига етиб келдилар.

Жорий йил 14 март куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У.Алимов Самарқанд вилояти “Саразм-Жартепа” чегара масканида Тожикистон делегациясини кутиб олдилар.
Айни дамда делегация вакиллари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишмоқда.

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …