Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Марказ директори Туркия Президенти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда иштирок этди

Марказ директори Туркия Президенти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда иштирок этди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 6-12 ноябр кунлари  онлайн тарзда Туркия Президенти ташаббуси билан  “Мовароуннаҳр илм булоғи” мавзуида Туркия давлатида бешинчи маданият ва халқаро арабча китоблар кунлари фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли онлайн фестивалда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов иштирок этиб, “Абу Мансур Мотуридийнинг Самарқандаги Дарул Жузжония ва Дарул Иёдия калом мактаблари” мавзусида  маъруза қилди.

Фестивалда шунингдек, хорижлик таниқли исломшунос олимлар томонидан Мовароуннаҳр тарихи ва маданияти, ушбу заминдан етишиб чиққан уламоларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси  билан боғлиқ мавзуларда маърузалар тингланди.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …