ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 6-12 ноябр кунлари Туркия Президенти шафеълигида онлайн тарзда «Мовароуннаҳр илм булоғи» мавзусида Туркия давлатида бешинчи маданият ва халқаро арабча китоблар кунлари фестивали бўлиб ўтмоқда.
Мазкур фестивальда кўплаб таниқли исломшунос олимлар томонидан Мовароуннаҳр тарихи ва маданияти, ушбу заминдан етишиб чиққан уламоларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси билан боғлиқ мавзуларда маърузалар қилинмоқда.
Эътиборлиси, ушбу нуфузли онлайн фестивалда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов иштирок этиб, 10 ноябрь куни «Абу Мансур Мотуридийнинг Самарқандаги Дарул Жузжония ва Дарул Иёдия калом мактаблари» мавзусида маъруза қилиши режалаштирилган.

Тадбир “Zoom” дастури орқали турк, инглиз ва араб тилларида бўлиб ўтади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида “YouTube”да жонли тарзда эфирга узатилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Эътиқод эркинлиги — инсон қадрининг юксак ифодаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги давлат …