Home / ЯНГИЛИКЛАР / Туркиянинг Анқара университети билан ҳамкорликда онлайн-семинар ташкил этилди

Туркиянинг Анқара университети билан ҳамкорликда онлайн-семинар ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг Анқара университети билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳрда тафсир илмининг ривожланиши” мавзуида онлайн-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда таниқли олим, Туркиянинг Анқара университети профессори Исмоил Чалишкан иштирок этди.

Профессор Исмоил Чалишкан семинар давомида Мовароуннаҳрда тафсирнинг бошланиши ва таниқли муфассирлар, Самарқанд ва Бухоро тафсир мактаблари ҳамда машҳур тафсир асарлари ҳақида ўзининг илмий тадқиқотлари давомида тўпланган маълумотлар билан ўртоқлашди. Семинар қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …