Home / ЯНГИЛИКЛАР / ҚАДИМИЙ ВАҚФ ҲУЖЖАТИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

ҚАДИМИЙ ВАҚФ ҲУЖЖАТИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Вилоят давлат музей қўриқхонасидаги ноёб экспонатлардан бири XIV асрнинг III чораги, яъни Амир Темур ҳукмронлик қилган даврда Самарқанднинг бош қозиси Абд ал-Малик томонидан тузилган вақф ҳужжатидир.

Музей залларида

Мазкур ҳужжатда “муқаддас қабр”лар ва диний маҳкама фойдасига ер-мулклар инъом қилинаётганлиги баён этилган. Шуниси қизиқки, актда кўрсатилган географик жой номлари орадан олти аср ўтишига қарамасдан, ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган. Вақф ҳужжати машҳур Самарқанд қоғозига битилган бўлиб, ўлчами 40х250 см.ни ташкил қилади. У араб ва форс тилларида девоний хати асосида ёзилган.

Музей-қўриқхонанинг Қўлёзмалар жамғармаси 3000 га яқин сақлаш бирлигини ташкил қилади. Бу ерда мусулмон қозичилиги, ҳуқуқий ва нотариал битимлар, диний ва дунёвий мазмундаги қўлёзма ва тошбосмалар, шунингдек, ўзбек, араб, форс ва турк тилларидаги китоблардан иборат ғоят қимматли материаллар тўплами жамланган.

Қўлёзмалар жамғармасида, бундан ташқари, хатлар, хаттотлик ва диний аҳамиятга молик машқларнинг намуналари ҳам сақланмоқда.

Самарқанд давлат музей қўриқхонаси.

Манба: samarkandnews.uz

Check Also

“Турк абруси тарихи”

2024 йил 22 май куни соат 10:00 да  Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий …