Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2020 йил 3 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

📚Ушбу меморандум давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, республиканинг турли вазирлик ва идоралари иштирокида бир қатор йўналишлар бўйича мақсадли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

✅Ҳамкорлик меморандуми доирасида томонлар одам савдоси, ноқонуний миграция, экстремизм ва терроризм, жиноятчилик ҳамда бошқа салбий оқибатларга олиб келадиган ҳаракатларни олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, шунингдек, турли ёт оқимларга аъзо бўлиб зиддиятли ҳудудлардан юртимизга қайтарилган ёки қайтиб келган фуқароларни реабилитация ва реинтеграцияси борасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда аҳолининг турли қатламлари (ёшлар, хотин-қизлар, мигрантлар ва ҳоказо) билан ишлаш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …