Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 94/III

Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 89б).

Асар боши (в. 89б) :

معنى التسمية بالفارسية على التحقيق بنام خداى تعالى بى همتا آغاز ميكنم خداى راكه روزى …

Асар сўнгги (в. 119а) :

… ان ينصرف للتوضى ويتوضاء ويبنى عليه بقية الصلوة والله اعلم بالصواب

Колофон (в. 119а) :

تمت الكتاب

هذا كتاب شرح فقه كيدانى ملاعبد العلى بر جزري

والاصح انه يكره اكل الطعام مكشوف الرئيس لمشاربته الكفار ويكره اكل الطعام مضطجعا على الاتفاق ويكره اكل الطعام قايما و فى يد الشمال الا للضرورة و يكره اكل الطعام فى الظلمة ويكره ان ينظر الى القمة غيره وان باء كل وسط الخبر ويترك جوانبه ويكره اكل الطعام حارا ويكره شرب الماء قائما وله الا بالضرورة همه شافى فى نفسه

Хаттот (в. 118а) : Мулло Абдуаълий Бар Жазарий.

Настаълиқ. 31 варақ. (в. 89б-119а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 235´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, чарм шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова, варақларини қурт еган, намдан зарарланган, нусха таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …