Home / ЯНГИЛИКЛАР / Музокаралар очиқ ва амалий руҳда ўтди

Музокаралар очиқ ва амалий руҳда ўтди

Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлди.

Давлат раҳбарлари Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала экани, музокараларда анчадан буён тўпланиб қолган саволлар очиқ ва конструктив муҳокама қилинганини, энди қоғоздан амалий ишга ўтилишини таъкидлади.

Ўзбекистон илгари сурган таклиф ва лойиҳалар таъсисчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Манба:prezident.uz

Check Also

КУЧ-ҒАЙРАТИМИЗНИ ЁШЛАР КАМОЛОТИ, ИЛМ-МАъРИФАТИГА САФАРБАР ЭТАМИЗ

Ёш улғайган сари кишининг тафаккур тарзи ҳам, дунёқараши ҳам кенгайиб бораверар экан. Анча йиллар олдин …