Home / 2021 (page 14)

Yearly Archives: 2021

“ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ТАҚДИМОТИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

 Республикамизнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбири Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир Имом Эшон Муҳаммад масжиди негизида жойлашган республика қозиёти фаоллар залида ташкил этилди.  Республикадаги энг йирик ҳисобланган ва бугунги кунда …

Batafsil

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ИНСОН ҚАДРИ УСТУВОР БЎЛГАН МАМЛАКАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва овул қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун баралла очилди. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз қадр-қимматини янада юксалтиришга, одамларни рози қилиш, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт …

Batafsil

СУНАН ТЎПЛАМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ(2-қисм)

Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоий сунанларининг бир-бирига яқинлиги борасида Абу Жаъфар ибн Зубайр айтади: «Абу Довуд аҳком оятларини мукаммал жамлаган бўлиб, бу ишни бирор муҳаддис амалга оширмаган. Имом Термизий янги услубда ҳадисларни жамлаган бўлиб, унга шерик бўладиган бирор муҳаддис йўқ. Аммо имом Насоий бу йўлларнинг энг гўзалини ва энг …

Batafsil

Хоразм вилояти жамоатчилигига “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг ўзбек тилидаги нашри тақдим қилинди

Республикамиз вилоятларида буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбирлари давом этмоқда. Навбатдаги тақдимот Хоразм вилоятида бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари, ЎМИ нинг Хоразм вилоятидаги вакили …

Batafsil

ФАРЗАНД УЧУН ЭНГ ҚИММАТ МЕРОС – ГЎЗАЛ ТАРБИЯ

Ота-она борки, фарзандининг тинч ва осуда Ватанда соғлом ўсиб-улғайиши, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни эгаллаб, оиласига, юртига таянч бўлишини истайди. Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимидаги туб ислоҳотлар эса ҳар бир оилага, ота-онага эртанги ёруғ кун учун катта ишонч бераётгани ҳақиқат. Маълумки, 2021-йил юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланди. Мазкур …

Batafsil

“Ал-Азҳар овози” ўзбек олимининг мақоласини эълон қилди

Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши Мисрдаги йирик вақтли матбуот нашрларидан бири эътиборини тортди. Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетаси 2021 йил 3 ноябрда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари О.Муҳаммадиевнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари бўйича яна …

Batafsil

Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди. Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари …

Batafsil

Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Ташриф режасига мувофиқ делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти билан таништирилди. Музейдан ўрин олган нодир буюм ва қимматбаҳо …

Batafsil