Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 14)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Миср сафари: Араб қўлёзмалари институтига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик. Делегация жорий йилнинг 13 март куни Араб қўлёзмалари институтига ташриф буюрди. Мазкур қўлёзмалари институти 1946 йилда ташкил қилинган бўлиб, …

Batafsil

Ўзбекистон делегациясининг Мисрга расмий ташрифи бошланди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди. Делегация аъзолари 12 март куни ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий мероси бўйича мисрлик тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида …

Batafsil

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ

Ислом олами фанлар академиясининг Карачи шаҳрида иш бошлаган XXIV Халқаро илмий конференцияси иккинчи иш кунида иштирокчилар шўъбаларга бўлинган ҳолда фаолият олиб борди. Шўъбалар ишида покистонликлар билан бирга, Польша, Малайзия, Германия, Австралия, АҚШ, Канада, Туркия, Эрон, Бангладеш, Марокаш, Иордания ва Фаластиндан ташриф буюрган турли соҳа олимлари маъруза қилди. Конференцияда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш …

Batafsil

ПОКИСТОНДА ЙИРИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

Бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMSTECH), Кимё ва биология фанлари халқаро маркази (ICCBS) ҳамда Карачи университети ҳамкорлигида “ИҲТ мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида фан ва технологияларни ривожлантириш муаммолари” мавзусида Ислом олами фанлар академиясининг XXIV Халқаро илмий конференцияси иш бошлади. Имом Бухорий …

Batafsil

Илм-фан тараққиёти йўлида мақсадлар муштарак

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “XXI АСР: ФАЛСАФА ВА ФИЗИКАНИНГ КУТИЛАЁТГАН УЙҒОНИШИ (РЕНЕССАНСИ)” мавзуидаги халқаро илмий семинар ўтказилди. Онлайн ва анъанавий тарзда ташкил этилган семинарда Марказ илмий ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари, тадқиқотчилар, жамоат ва дин арбоблари иштирок этди. Семинарни Марказ директори, …

Batafsil

Ҳамкорликка тамал тоши қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Эрон Ислом Республикасидаги Ал-Мустафо халқаро университетининг тилшунослик ва ислом таълими бўлими мудири Али Пурманд Муҳсиний раҳбарлигидаги делегация келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни қабул қилиб, илмий фаолият давомида эришилган натижалар хусусида маълумот берди. Делегация аъзолари яратилган шароитлар ҳамда меҳнат самараларидан мамнуният изҳор этиб, илмий жамоа …

Batafsil

МАРКАЗ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ФЕСТИВАЛИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб давом этаётган III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлди. Фестиваль 2022 йил ноябрь ойида юртимизда ўтказилган Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги мобайнида Жаҳон сўфийлар маркази Бош котиби Абдулкарим Ҳадоид билан эришилган келишувга асосан ташкил этилган бўлиб, 22 февраль куни пойтахтимизда старт …

Batafsil

МАРКАЗГА МАШҲУР АСАР НУСХАСИ КЕЛТИРИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига муҳаддислар султони қаламига мансуб “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг 3 жилддан иборат араб ва индонез тилларидаги нусхаси олиб келинди. Китоблар Марказга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана томонидан тақдим этилди. Алисжабана хоним ўтган йилнинг …

Batafsil

ТУРКИЯЛИК ҲАДИСШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Йилдирим Боязид университети катта илмий ходими Алиасқархон Қосимов ҳамроҳлигида Туркия Республикасининг Диний ишлар вазирлиги фатво ҳайъати раиси, Анқара университети профессори, Илоҳиёт факультетининг ҳадисшунослик бўлими мудири Энбия Йилдирим ва Орду университети доценти Юнус Язичи ташриф буюрди.   Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларга бу ерда олиб …

Batafsil

МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Австрия Фанлар академияси ҳузуридаги Эроншунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. 1847 йилда билимдонлар жамияти сифатида ташкил этилган Австрия Фанлар академияси бугунги кунда ушбу мамлакатдаги энг йирик илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб, унинг 800 га яқин аъзоси ва 1800 нафар ходими бор. Академия маданият …

Batafsil