Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ ютуқларининг муҳим аҳамияти эътироф этилди

Марказ ютуқларининг муҳим аҳамияти эътироф этилди

Самарқанддаги Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтида “Туркистондан Онадўлигача туркий ислом тафаккури” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференциянинг бир гуруҳ иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Туркия, Голландия, Буюк Британия, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ олимлари Марказ музейи фаолияти билан яқиндан танишар экан, Имом Бухорий илмий мероси ва асарларига катта қизиқиш билдирди. Музей экспонатлари уларда улкан таассурот қолдирди.

Конференция қатнашчилари Имом Бухорий илмий меросини ўрганиш бўйича Марказ олиб бораётган фаолият ва қўлга киритаётган ютуқлар дунё илмий ҳамжамияти учун ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, жамоа ишига янги зафарлар тилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

КУЧ-ҒАЙРАТИМИЗНИ ЁШЛАР КАМОЛОТИ, ИЛМ-МАъРИФАТИГА САФАРБАР ЭТАМИЗ

Ёш улғайган сари кишининг тафаккур тарзи ҳам, дунёқараши ҳам кенгайиб бораверар экан. Анча йиллар олдин …