Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 48)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 97/II Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Batafsil

قصيده (Қасийда)

№ inv. MR 186/IV Муаллиф номаълум. Дуо.Рисолада турли хил қасийдалар келтирилган бўлиб, ҳар бир қасийданинг ўқилиш тартиби ва хислатлари баён қилинган. Рисола дуолар мажмуаси бўлиб, унда инсонлар бемор бўлган пайтида ўқиладиган турли дуолар, дам солиш йўллари, турли хил муоммаларни бартараф этиш йўллари баён этилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 78б). …

Batafsil

هزار يك نام حضرت الله تعالى (Ҳазор як ном ҳазратиллаҳ таъала)

№ inv. MR 69 Муаллиф номаълум Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : اللهم انى اسالك باسمائك الحسنى ما علمت وما لم اعلم يا الله يا رحمان يا رحيم يا …

Batafsil

Сарфи Баҳоий (Бидон)

 № inv. MR 63/III Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.  Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 50б). Асар боши (в. 50б) : بدان …

Batafsil

مراح الارواح(Мароҳу ал-арвоҳ)

№ inv. MR 62/V Муаллиф: Аҳмад  ибн Али ибн Масъуд (ваф. 738/1338 й.) Грамматика. Асар  араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда морфология ва синтаксиснинг олтита бобга бўлиб ўрганилган. Асарда асосан феълларнинг тусланиши ва турланиши кўрсатиб ўтилган. Асарнинг кўплаб нусхалари бўлиб, Марказий Осиё мадрасаларида араб тили грамматикасини ўзлаштиришда асосий дарслик сифатида фойдаланилган. …

Batafsil

شرح الشمسية فى المنطق للقطب(Шарҳ аш-шамсийя фи ал-мантиқ ли-л-Қутб (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя) (в. 2а))

№ inv. MR 4/I Муаллифи: Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.) Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар баён қилинган. Асар бир неча баҳс ва мунозаралардан иборат бўлиб, ҳар бир баҳс бир неча қисмларни ўз ичига олади. Асарда илм, тасаввур, ҳикмат каби иборалар мантиқий шарҳлаб …

Batafsil

Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя

№ inv. MR 224/II Муаллифи: Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.). Мантиқ. АсарНажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ  ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид  Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, …

Batafsil

لغت (Луғат)

№ inv. MR 45/X муаллифи  номаълум.   Луғат. Ушбу асар араб форс тилида ёзилган луғат бўлиб, савол-жавоб тартибида берилган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 94а) : Асар боши (в. 94а) :  اكرس رب درلغت چست و در اصطلاح چست ج رب در لغت نرست كردن و در اصطلاح  … Асар сўнги (в. …

Batafsil

Шарҳу ала аш-шофия

№ inv. MR 49 Муаллифи: Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (ваф.746/1345 й.).  Грамматика. Асар Ибн Ҳожиб номи билан танилган машҳур наҳв олими Усмон ибн Умар (ваф. 646/1248 й.)нинг сарф илмига оид “аш-Шофия фит-тасриф” номли асарига Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий тарафидан ёзилган шарҳдир. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари, мавзулар …

Batafsil

انيس العشاق (Анис ал-ушшоқ)

№ inv. MR 68/II Муаллифи: Ҳасан ибн Муҳаммад Абу Абдуллоҳ ар-Ромий Табризий (ваф. 770/1368 й.). Адабиёт. Асар Машҳур файласуф, донишманд бўлиб, Шарқда шуҳрат қозонган мутафаккир бўлиб, форс-тожик адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Асарда форс шоирларининг шеърларидан ва уларнинг ижодий фаолияти ҳақида бўлиб, бу асар шоирлар мушоирасидаги шоирларнинг қаламига мансуб қасида, ғазал …

Batafsil