Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

№ inv. MR 119

Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.).

Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили. Араб.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله الذى اعلى معالم العلم واعلامه واظهر شعائر الشرع  واحكامه وبعث رسولا وانبياء صلاوات الله عليهم اجمعن …

Асар сўнгги (в. 341б) :

… ولو كان السرداب لمصالح المسجد  جاز كما فى مسجد بيت المقدس وروى الحسن رحمه الله عنه انه  قال اذا جعل السفل مسجد او على ظهره مسكن فهو مسجد لان المسجد مما يتأبد

Настаълиқ. 341 варақ. (в. 1б-341б) ; + 01а, 194б, 256б-257а бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн қизил сиёҳ билан белгаланган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 212´115 mm. ; варақ ўлчами : 290´230 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : таъмирланган, малла рангли муқова

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, охирги қисми йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …