№ inv. MR 21 النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. …
Батафсилدر بيان حديث نوروزى (Дар баёни ҳадиси наврўзий)
№ inv. MR 210/III Муаллиф – номаълум. Ҳадис. Асарда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва уни ўқиш ҳислатлари зикр этилган. Асарнинг матни араб тилида ва шарҳи форс тилида келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 10б). Асар боши (в. 10б) : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من مشى الى خير …
Батафсилقانون القرا (Қонун ал-қурро)
№ inv. MR 131/V Муаллиф – номаълум. Тажвид. Асар Мавлоно Обид Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.)нинг “Қавоид ал-қурро” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, унда тажвид қоидаларини ўзида ифода этган. Шарҳловчи ҳар бир байтни бир неча бобларга бўлган ҳолда шарҳлаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 110б). Асар боши (в. 110б) : قال …
Батафсилالقصيدة الفائحة في تجويد الفاتحة (Ал-қасидату-л-фоиҳа фи тажвиди-л-фотиҳа)
№ inv. MR 131/III Муаллифи: Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий (в. 31а) (ваф.780/1379 й.). Тажвид. Асар Қуръон каримни тўғри талаффуз қилиш ва қироъат қилиш қоидалари батафсил ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 31а) : Асар боши (в. 31а) : قال العبد الضعيف الى الله الغنى محمود بن …
БатафсилҲафтияки шариф (هفتیک شریف)
№ inv. MR 34 Ушбу Ҳафтияки шариф “Сабаъ” суранинг 7-ояти, Фотир, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, …
БатафсилҚуръони Карим (القرآن الكريم)
№ inv. MR 177 Ушбу Қуръон нусхаси 28-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 58 (“Мужодала”) сурасидан бошланиб, 66 (“Таҳрим”) сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : قد سمع الله قول التى تجادلك فى زوجها وتشتكى الى الله والله يسمع تحاوركما ان الله سميع بصير … …
Батафсилيسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)
№ inv. MR 114 Муаллиф номаълум. Қисса. Ўзбек халқи орасида жуда кўп ўқилган қисса ҳисобланади. Асарда Исфахон ҳукмдори Бўзўғлоннинг набираси Юсуф ва Аҳмад исмли шаҳзодаларнинг уюштирилган фитна оқибатида Исфахондан бадарға қилиниб, уларнинг бошидан ўтган саргузаштлари насрий усулда баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … بر نسحت سزكا …
Батафсилبياض (Баёз)
№ inv. MR 216/II Муаллиф номаълум. Шеърият. Асарда тасаввуфий шоир, тариқат пешвоси Аҳмад Яссавий ҳикматлари баён қилинган бўлиб, унда инсонийлик, солиҳликнинг оқибатлари, дунёнинг фонийлиги ҳақида байтлар келтирилган. Шунингдек, асарда Бобораҳим Машрабнинг (47б) ўлим ҳақида айтган наъатлари ва Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўлим ва қиёматдаги ҳисоб-китоб ҳақида айтган сўзлари Собир Сайқалий томонидан назм …
Батафсилسراج الابرار ومنهاج الانهار (Сирож ал-аброр ва минҳаж ал-анҳор)
№ inv. MR 74/IX Муаллифи: Али ибн Асад Исфаҳоний. Ақоид. Асар тарбия, одоб-ахлоқ, панд-насиҳатга бағишланган ва 19 бобга ажратилган. Асарда қиёмат башорати, жаннат тимсоли ва дўзахдаги азоблар баёни ва маст қилувчи ичимликларнинг ман қилиниши каби масалалар баён қилинган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан кенг ёритилиб берилган. Муаллиф ҳақида маълумот ҳозирча топилмади. …
Батафсилالرسالة العزيزية حاشية على حاشية الخيالى على اساس (Ар-Рисолату ал-Азизияти ҳошияту аъла ҳошияти ал-Хаёлий аъла асос)
№ inv. MR 60/III Муаллифи: Жалол ибн Хўжа Муҳаммад Абдуобид ибн Хўжа Муҳаммад Тоҳир (XVII аср) (115а). Ақоид. Асар муқаддима тарзида Абдулҳаким ибн Шамсиддиннинг “Таълиқот ала ал-ҳошия ала шарҳи ал-ақоид ал-насафия” асарига ёзилган ҳошия билан бошланган бўлиб, мазкур муқаддимада “асос” сўзини турли калималар билан бирикиб келишига қараб унинг маънолари шарҳланган. Асарнинг …
Батафсил