Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مخمس امير (Мухаммаси Амирий)

مخمس امير (Мухаммаси Амирий)

№ inv. MR 74/X

Муаллиф: Амир Муҳаммад Умархон Хўқандий (1224/1809-1237/1822).

Шеърият. Асар “илоҳий тараннумлар соҳиби” амир Умархоннинг шоир Соиб, мирзо Бедил ва Залилийнинг ғазалларига ёзилган мухаммаслари бўлиб, унда шоир ўз тасаввуфий қарашларини баён қилган. Амирий қаламига мансуб ғазалларнинг таърифу таҳсинига бағишланган ўнлаб юксак савиядаги лирик ғазал, мухаммасу мусаддаслар мавжуд. Амирийнинг ғазаллари уни одоби, маънавий комил инсон бўлганлиги ҳамда ўз даврининг тасаввуфий шоирлардан эканлигига далолат қилади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 80б) :

خبال عارضت ازدل بر وفك تسلي را نشد رم تكلم در حوت …. معنى را …

Асар сўнги (в. 85a) :

…كلاح وحرقه شمينه وين نه سوتيار محمدي ايدم و شربت  جهود تيار

Библиография : СВР II , № 1632-1636 ; СВР VII , № 5133-5135 ; А. Навоий, 105-106.

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 81б-85а) ; 16 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 220´90 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси таякисидан ажраган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …