Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هداية الأعمى (Ҳидая ал-аъмо)

هداية الأعمى (Ҳидая ал-аъмо)

№ inv. MR 30/III

Муаллиф: Ҳусайн Сокин Кашмирий.

Тасаввуф. Асар форс-араб тилида ёзилган бўлиб, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомлари илмий ва тасаввуфий жиҳатлардан атрофлича таҳлил этилган. Асардаги оят ва ҳадислар асосида мавзулар ёритилиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 141б).

Асар боши (в. 141б) :

الحمد لله الذى خلق السماوات والأرض وجعل الظلمات والنور اذهب عنا الحزن إن ربنا لغفور شكور …

Асар сўнги (в. 245б) :

… در ان باشد حوكه انچه در زمان رسالت پناه بنودان افراط …

Библиография : СВР III, № 2683 ; Кина I, № 4597-4599.

Настаълиқ. 104 варақ. (в. 142б-245б) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; оят, ҳадис, бошқа асарлардан келтирилган матн устига қора сиёҳда белгиланган шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 196´106 mm. ; варақ ўлчами : 249´147 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …