Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان فضولي (Девони Фузулий)

ديوان فضولي (Девони Фузулий)

№ inv. MR 187

Муаллиф: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.)

Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган. Фузулийнинг девони халқ орасида XVIII-XIX асрларда кенг тарқалган асар ҳисобланиб, бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

جين دعوى نبوت مدعى الزامنه       جاهل ايكن اهل سينك علمينك يتوبان سينكا …

Асар сўнги (в. 81б) :

…نفس اوجون مداد بولسون مومن      بو مودور امر سنكه …

Колофон (в. 81б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب  من يد الفقير الحقير ملا روشن بن خاشم محمد … سنة ١٢٧١

Кўчирилган сана (в. 81б) : 1271/1855 й.

Хаттот (в. 81б) : Мулло Равшан ибн Ҳошим Муҳаммад.

Настаълиқ. 81 варақ. (в. 1а-81б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 235´135 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : бош муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …