Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 51)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مجموعة الشعراء فضلي (Мажмуъат аш-шуъаро Фазлий)

№ inv. MR 50 Муаллифи. Фазлий Намангоний (XIX аср).  Шеърият. Қўқон хони Амир Умархон даврида  яшаб ижод қилган шоир. Фазлий Қўқон хонлигида Умархон бошчилигида ташкил қилинган шоирлар мушоирасидаги шоирлардан бири бўлган. Унинг қаламига мансуб бу асар қасида, ғазал ва рубоийлардан жамланган. Шунингдек,  бу мажмуада Амир Умархон даврида яшаб ижод қилган шоирларнинг …

Batafsil

شرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)

№ inv. MR 63/I Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Оқ Муҳаммад (в. 1а) . Грамматика. Асар Шамсуддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муъиззий (IX-X/XIV-XV аср)нинг “Тасриф ал-афъал” асарига шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига бағишланган. Мазкур асар Ўрта Осиё мадраса ва ўрта махсус билим юртларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши …

Batafsil

Сарфи Баҳоий

№ inv. MR 116/VII Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 79б ). Асар боши (в. 79б) : …

Batafsil

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (الفوائد الوافية بحل مشكلات الكافية) Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия (в. 1б) (= ал-фавоиду ал-вофия би-ҳалли мушкилат ал-кофия (в. 1б)) № inv. MR 200 Муаллифи: Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг …

Batafsil

Ал-кофия фи ан-наҳв

№ inv. MR 105/XII Муаллифи: Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).      Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Batafsil

شرح نصاب الصبيان (Шарҳу нисоб ас-сибён)

№ inv. MR 59/I Муаллифи: Муҳаммад ибн Фасиҳиддин Даштбоязий. Луғат. Асар ашҳур олим, филолог Абу Наср Масъуд ибн Абу Бакр ибн Ҳусайн ибн Жаъфар Фарахий (640/1242 й.) нинг “Нисоб ал-Сибён” асарига ёзилган шарҳидир. Асар араб-форс тилидаги сўзлардан иборат бўлиб, ҳажман кенг шарҳлардан бири ҳисобланади. Асар Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Эрон …

Batafsil

مختصر في الحدود (Мухтасар фи ал-ҳудуд)

№ inv. MR 60/VI Муаллиф номаълум. Луғат. Асар уламоларнинг усул ал-калом ҳақида айтган сўзлари, Аллоҳ таолонинг зотий ва феълий сифатлари, борлиқнинг вужудга келиши, жавҳар, замон олам каби ибораларнинг луғавий маънолари ақидавий-мантиқий томондан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 135а). Асар боши (в. 135а) : الحمد لله رب العالمين و الصلوة …

Batafsil

Зубдат ал-афкор (ал-Ҳошия аъла ҳошият ал-Хаяли аъла шарҳ ал-Тафтазоний аъла ақоъид ал-Насафий)

№  inv. MR 229/II Муаллифи: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Ақоид.  Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлиий “Ҳошияту …

Batafsil

Ҳошияту аъла шарҳ ат-Тафтазоний лил-ақоид ан-Насафий

№  inv. MR 60/II Муаллифи: Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, …

Batafsil

Шарҳ ал-виқоя (Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя)

№ inv. MR 110 Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги  шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига …

Batafsil