Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 56)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

النقاية (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

Муаллифи: Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 54б). Асар боши (в. 54б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار وپنهان وزى نعت بى حد صلوات       …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 17б). Асар боши (в. 17б) : بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت …

Батафсил

ليلي و مجنون فضولي (Лайли ва Мажнун Фузулий)

Муаллифи: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. “Лайли ва Мажнун” 22 боб, 2 мураббаъ, муножатдан ташкил топган. Достон араб эртаклари асосида ташкил топган ишқий достон сифатида қаралсада, аслида ишқ фалсафаси бетакрор услубда ифода қилинган. Нусха тўлиқ. Асар тили: туркий (Озарбайжон). Басмала (в. 124б). Асар …

Батафсил

ديوان فضولي (Девони Фузулий)

Муаллифи: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва …

Батафсил

يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

Муаллиф  номаълум. Қисса. Ўзбек халқи орасида жуда кўп ўқилган қисса ҳисобланади. Асарда Исфахон ҳукмдори Бўзўғлоннинг набираси Юсуф ва Аҳмад исмли шаҳзодаларнинг уюштирилган фитна оқибатида Исфахондан бадарға қилиниб, уларнинг бошидан ўтган саргузаштлари насрий усулда баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : اما رويان اخبار وناقيلان اثار …

Батафсил

جنك نامه امام محمد حنفیه (Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий)

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) جنك نامه امام محمد حنفیه (قصه محمد حنفیه) Муаллиф  номаълум. Қисса. Асарда Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб ал-Ҳанафий қиссалари баён қилинган бўлиб, уч қисмдан иборат. Муаллиф унда тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Муҳаммад Ҳанафийнинг афсонавий …

Батафсил

صد حكايت (Сад ҳикоят)

Муаллиф: Сайид Ашраф Али ибн Сайид Абдуллоҳ Ҳусайний Гулушанободий Ҳикоя. . Мазкур асар ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами бўлиб, унда илм олиш ва унинг фазилати, поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, ношукурчилик оқибатлари, одоб-ахлоқ, ихлос, раҳмдилликка, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва …

Батафсил

حکایت ملیکه صد سوال (Ҳикоят Малика сад савол)

Муаллиф: номаълум Адабиёт. . Асар Рум подшоҳининг қизи – маликанинг тахтга келишидан бошланиб, тахтга ўтирган маликанинг сарой аъёнларига саволлар билан мурожат қилиб, жавобини талаб қилгани баён қилинади. Саволларга жавоб бераолмаган сарой олимларини қатл этади. Малика қирқ йил мамлакатни идора қилади. КейинТуркестондан бир донишманд олим келиб унинг саволларига жавоб бериш истагини …

Батафсил