Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)
Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 20

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة  اصلها ثابت فىا لارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 86б) :

… … … وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон (в. 86б) :

تمت سنة     ١٢٥٧

Кўчирилган сана (в. 86б) : 1257/1841 й.

Настаълиқ. 86 варақ. (в. 1а-86б); + 01б-03а, 86-87 бўш варақ ; 01а, 88а-89б хаттотнинг машқи ва форсча шеърлар бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб, фасллар қизил сиёҳда ; матн орасида араб, форс тилида шарҳ, таржима ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´70 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Хўжа Улуғ.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. Муқова устида қўйидаги форсча ёзув бор:

«اى عمر تو جلاد مردوم

اهوى جشمت صياد مردوم

زنسانكه كرد بنياد بيداد

خاهى براندخت نباد مردوم»

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари ва варақларининг чет қисми намдан зарарланиб, ёпишиб қолган. Варақларини қурт еган ва титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …