Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

№ inv. MR 76/II

Муаллиф. Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Мансур ибн Халиф Нисабурий (тахм. XI аср).

Қисса. Асар Одам алайҳиссалом қиссасидан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қисса, ҳикоялар мажмуаси ташкил топган. асарнинг муқаддимасида Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобил қиссалари келтирилган. Қиссалар Қуръони Каримдаги қиссалар асосида олинган бўлиб, иккинчи қисми ва Муовия I (41/661 й.) ҳукмронлик қилган давргача халифаларнинг ҳаётига оид воқеалар ва халифаликка хизмат қилган аскарларнинг жасурлиги баён этилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 25а) :

پش برادرش هابل آمد كفت اي برادر خواهر مرا طلاق ده تا زن من باشد هابل كفت كه است قابل اين زن …

Асар сўнги (в. 285б) :

… و مرا بكوي كه تو جه ماري كفت بدانكه حق سبحانه و تعالي مرا بحتر ازان كرامت كرد

Библиография : СВР IV, № 2801, Х, № 6885 ; Blochet, arabes I, 361-365 ; Рьё I, 143. Kat. I.R, I, № 421, 937.

 

Настаълиқ. 261 варақ. (в. 25а-285б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; матн ўлчами : 220´125 mm. ; варақ ўлчами : 270´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, тахта, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …