Home / АЛЛОМАЛАР (page 34)

АЛЛОМАЛАР

Мовароуннаҳр мутакаллим уламолари ва уларнинг асарлари дунё алломалари нигоҳида

Арабистон ярим оролида вужудга келган ислом дини Мовароуннаҳрда ўз ривожини топди десак, хато бўлмайди. Ислом динига қувват бўлган ана шундай буюк алломалар бизнинг юртимиздан етишиб чиқди. Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг ҳар соҳани забт этган алломаримиз тарихини ўрганишимизга имконият яратилди. Биз эса тафсир, ҳадис, калом, тасаввуф каби илмларни мукаммал эгаллаган аждодларимиз …

Batafsil

Насаф уламоларининг тафсир илмига қўшган ҳиссаси

Мовароуннаҳрнинг Самарқанд, Бухоро, Термиз, Фарғона, Шош ва Насаф каби шаҳарларида яшаган алломалар қолдирган маънавий мерос ҳам бугунга қадар жаҳон аҳлини лол қолдиради. Бу илмлар орасида тафсиршунослик ва фиқҳшунослик алоҳида фан сифатида шаклланиб, кенг ўрганила бошланди. Унинг вужудга келиши кўплаб муфассир ва фақиҳларнинг заҳматли меҳнатлари ва ижтиҳодлари туфайли амалга оширилди. Шуни …

Batafsil

Абул Фазл Ҳоким Шаҳид ва “Ал-Кофий” асарининг ислом оламида тутган ўрни

“Ҳоким шаҳид” номи билан танилган Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Суламий ал-Марвазий Балхий 855 йил Марв шаҳрида туғилган. Самъонийнинг маълумотига кўра, у Бухоро қозикалони бўлган, Сомонийлар амири Нуҳ ибн Насрга фиқҳдан таълим берган. Амир уни бош вазир этиб тайинлаган.

Batafsil

Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ал-ҳидоя шарҳ бидояти-л-мубтадиъ” асарининг ўзига хос жиҳатлари

Ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлган ва бу борада беқиёс дурдоналар таълиф этган, “Бурҳонуддин вал-л-милла” ва “Бурҳонуддин Марғиноний” номлари билан танилган, 1123 йил таваллуд топган Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлган, буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Марғинонийдир[1]. Фақиҳ Марғилон, кейинчалик ўша даврда диний ва …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “ХОЛҚУ АФЪОЛИ-Л-ИЪБОД” АСАРИ

Имом Бухорий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини саҳиҳларини ажратиб, ягона бир тўпламга келтиргани – “Саҳиҳу Бухорий” ҳадис тўплами билан барчага таниқли зотдир. Шунингдек, у зотнинг ҳадисга оид бир неча тўпламлари мавжуд бўлиб, улар ислом оламининг турли масалаларида далилий ашё сифатида кенг истифода этилади. Имом Бухорий яшаган давр …

Batafsil

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (118/736 — 181/797) 5-қисм

Ўша даврдаги илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларига қилинган кенг кўламдаги сафарлар Ибн Муборакнинг илмий тафаккурига катта таъсир кўрсатди. Чунки у қайси шаҳарга кирган бўлса, ўша шаҳар олиму уламоларини суриштириб топиб ва улар билан илмий мулоқотлар қилиб, ўз илмини янада оширар эди. Энг муҳими у илмни нафақат ўзидан кўра кучли билимлилар …

Batafsil

Имом Таҳовий ва у кишининг “Ақидатут Таҳовий” асарини калом илмида тутган ўрни

Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Мисрий ат-Таҳовий Нил дарёси ғарбий соҳилида Мисрнинг «Таҳо» шаҳарчасида туғилганлар. Хозирги кунда бу жой “Таҳо ал-Аъмада” деб танилган. У киши 239-ҳижрий санада ўз илми, фазли, тақвоси ва поклиги билан машҳур бир оилада туғилдилар. У киши ўз тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг …

Batafsil

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (118/736 — 181/797) 4-қисм

Шунингдек, Ибн Муборак асарга (саҳоба ва тобеъийнларларнинг айтган хабарларига) ҳам кўп эътимод қилар эди. Чунки у, Али ибн ал-Ҳусайн ибн Шақиқ айтганидек, кучли ишонч ва асарга таянган ҳолда ҳукм чиқарарди ва бошқа одамларни ҳам унга (асарга) таянган ҳолда иш тутишларини маслаҳат берарди. Бир сафар Ибн Муборак қандайдир бир кишига: «Башарти …

Batafsil

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишининг “ал-Фиқҳул Акбар” асарини калом  илмида тутган ўрни

Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутийдир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 80-санада Абдулмалик ибн Марвон халифалиги даврида Куфа шаҳрида туғилган.   Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг оталари Али розияллоҳу анҳу билан учрашган ва ўзига ҳамда зурриёдига барака тилаб, у кишининг дуоларини олган эди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ …

Batafsil

Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси

Аҳмад ибн Ҳафс Бухорий 150 ҳижрий (767 милодий) йилда Бухоро шаҳрининг Фагсодара маҳалласида туғилиб, 217 ҳижрий (832 милодий) йили ўша ерда вафот этган. Тўлиқ исми Аҳмад ибн Ҳафс ибн Забурқон ибн Абдуллоҳ ибн Бухорийдир. Абу Ҳафс Кабир Бухорий Мовароуннаҳрга фиқҳ илмини олиб келиш билан бирга унинг тараққиётига муносиб хизмат қилган …

Batafsil