Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 149)

ЯНГИЛИКЛАР

Президент Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Иқтисодиёт ривожи бўйича дунёда учинчи ўринда туради. “Катта еттилик” давлатлари қаторига киради, халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон …

Batafsil

Ўзбекистон делегацияси Куала-Лумпур саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация 2019 йил 19-21 декабрь кунлари Малайзияга ташриф буюради. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси “Миллий суверенитетни қўлга киритишда тараққиётнинг роли” мавзусидаги Куала-Лумпур саммитида …

Batafsil

Ҳадис илми мактабида хорижлик малакали ўқитувчилар машғулот олиб боради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук …

Batafsil

МАРКАЗДА НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

Жорий йил 12 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Имом Бухорий ҳадисларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Иштирокчиларга Имом Бухорий ва Моварауннаҳрдан етишиб чиққан бошқа мутафаккир ва алломаларнинг ҳаёти, улар ёзиб қолдирган бой маънавий мерос, шунингдек, ушбу …

Batafsil

“АЖДОДЛАР МЕРОСИ – МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ АСОСИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали ҳамкорлигида 12 декабрь куни Самарқанд давлат чет тиллари институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ташкил этилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ана шундай номланди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. …

Batafsil

Ҳадис илми мактаби талабалари билан самимий мулоқот

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов 12 декабрь куни Ҳадис илми мактабидаги ўқув жараёни билан танишиш мақсадида педагог-ўқитувчи ва талабалар билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 январь куни Ҳадис илми мактабига ташрифи асносида ушбу даргоҳ фаолиятини …

Batafsil

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш барча мақомдаги фуқароларнинг бурчидир

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов 12 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, раҳбарият ва тадқиқотчилар билан суҳбатлашди. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга …

Batafsil

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти имом-хатиблари билан учрашдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб сафари давом этмоқда. Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да мажлислар катта залида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб, имом ноиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда диний соҳа вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил …

Batafsil

Диний саволларга жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади

Юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди. Эндиликда мўмин-мусулмонларимиз бу борада ўз саволларига ушбу Колл-марказ орқали жавоб олишлари мумкин. Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно …

Batafsil

Бардавом янграсин миллат қўшиғи

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди. Мазкур қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Унга чуқур эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир. Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли …

Batafsil