Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 35)

ЯНГИЛИКЛАР

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йилдаги фаолият якунлари ва 2023 йилдаги истиқболли режалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. 📲 Марказ раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ трансляция қилинади. 🕙 Матбуот анжумани соат …

Batafsil

Германиялик талабалар – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Германиядаги 14 нуфузли университетнинг бир гуруҳ талабалари ташриф буюрди. Мазкур ташриф Германия Академик алмашув хизмати (DAAD) ва Берлиндаги Humboldt университети ҳамкорлигида Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан хорижлик талабалар учун жорий қилинган махсус курс доирасида ташкил этилди. Ушбу курс давомида германиялик талабаларга сўнгги икки ҳафта …

Batafsil

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ҳашар давомида ходимлар Марказ биноси атрофидаги майдонларни ободонлаштириш, ёввойи ўт-ўланлардан тозалаш, манзарали дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, ариқ …

Batafsil

Ўзбекистон вакилларининг Мисрга амалий сафари самарали бўлди

Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Ж.Нажмиддинов бошчилигидаги делегациянинг Мисрга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ушбу сафар давомида мамлакатимиз делегацияси Мисрдаги қатор ташкилотларда учрашувлар ўтказишди. Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва …

Batafsil

ВОҚЕЛИККА ТЕРАН НАЗАР ТАШЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” ва Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари тақдимоти бўлиб ўтди. …

Batafsil

Шайх Наҳаён: “Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрмиз”

Бирлашган Араб Амирликларининг Бағрикенглик вазирлигида Шайх Наҳаён Муборак Ол Наҳаён билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди. Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари орасида шаклланган илиқ ва самимий муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширган расмий ташрифи, икки етакчининг доимий …

Batafsil

Ал-Азҳар обсерваторияси ва Халқаро электрон фатво марказига ташриф

Миср сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 14 март куни Экстремизмга қарши кураш бўйича ал-Азҳар обсерваториясига ҳам ташриф буюрди. Обсерватория 2015 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Мисрнинг экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича асосий муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказда турли тиллардаги веб-сайтлар ҳамда ижтимоий медиа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мониторинг ва таҳлил қилиниб, уларга 13 тилда тезкорлик …

Batafsil

Миср сафари давом этмоқда…

Ўзбекистон делегацияси Миср сафари доирасида 2023 йил 14 март куни Экстремизмни ўрганиш Салам марказига ташриф буюрди. Экстремизмни ўрганиш Салам маркази 2022 йилда Миср фатво уйи ҳузурида ташкил қилинган бўлиб, экстремизм ва радикализмга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ҳокимият органларига кўмаклашиш, экстремизм ва радикализм профилактикасининг илмий, маданий, ижтимоий, иқтисодий ва психологик …

Batafsil

Ал-Азҳар кутубхонасига адабиётлар тўплами тақдим этилди

Ўзбекистоннинг Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация 13 март куни ал-Азҳар мажмуаси кутубхонасида бўлди. Мусулмон оламида муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган мазкур кутубхона бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида нашр қилинган барча фан соҳаларига оид нодир китобларни ўзида жамлаган …

Batafsil

Аёлга эҳтиром – келажакка, ҳаётга эҳтиром

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Миллий ва диний қадриятларда аёлларнинг улуғланиши” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда Марказ томонидан чоп этилган Имом Бухорий қаламига мансуб “Саҳиҳи Бухорий” асарининг ўзбек тилидаги шарҳи китоби ва …

Batafsil