Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим Мовароуннаҳр ва ҳозирги Ўзбекистон замини, Буюк ипак йўли орқали турли минтақа, қитъалар, маданият ва илмларни боғловчи марказ …
BatafsilЯНА БИР МУАССАСА БИЛАН ҲАМКОРЛИККА АСОС СОЛИНДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бугунги кунда дунё миқёсида ўттиздан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумларини имзолаган. Яқинда яна бир илмий даргоҳ билан ҳамкорликка ҳуқуқий асос солинди. Марказ билан Москва шаҳридаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний муассасаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. …
BatafsilМАРКАЗНИНГ ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШГА ДОИР ТАЖРИБАСИ ҲАҚИДА МАЪРУЗА ҚИЛИНДИ
Марказ илмий ходимлари Олмаотада “Қозоғистондаги қўлёзма фондлари: сақлаш ва тадқиқ қилиш” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий семинарда иштирок этди. Тадбирда Марказ директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ноёб қўлёзмаларни тадқиқ этишга доир тажрибаси” мавзусида маъруза қилиб, фаолиятнинг мазкур …
BatafsilЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
Куни кеча Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги шафелигида Зиёрат туризми ярмаркаси ва кўргазмаси бўлиб ўтди. Унинг очилишида мамлакатимизда кейинги йилларда юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тилга олинди. Тадбир ҳудуднинг зиёрат туризми имкониятларини ёритишда амалий жиҳатдан аҳамиятли экани қайд этилди. Мазкур тадбирда …
BatafsilМОВАРОУННАҲР – ИСЛОМ МАДАНИЯТИНИНГ ЎЧОҒИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг 19 май университети ректор ёрдамчиси Проф. Др. Чингиз Батук ва университетнинг гуманитар ва ижтимоий фанлар факультети фалсафа кафедраси мудири Проф. Др. Саид Куршунўғли ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев қарши олди ва музей ҳамда кутубхона фаолияти …
BatafsilМАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Нур-Муборак Миср Ислом маданияти университети ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (ИРСИКA) билан ҳамкорликда “Ҳисомуддин Сиғноқийнинг ислом цивилизациясидаги мероси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Қозоқ элининг атоқли олими Ҳисомиддин Сиғноқий таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан …
BatafsilЕТТБ МЕҲМОНЛАРИ – МАРКАЗДА
Европа тикланиш ва тараққиёт Банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқандда ўтказилган 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Марокаш делегациясининг раҳбари, Қиролликнинг молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳишам Толби ҳамда Бошқарма бўлим бошлиғи Брахим Чоуки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек …
BatafsilМаҳаллий ва хорижий қўлёзма фондларидаги Имом Бухорий асарларининг 3296 нусхаси реестри нашрга берилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов маълум қилди: 🔽Ҳисобот даврида Имом Бухорийнинг “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарига оид хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 30 та қўлёзма нусхасининг электрон версияси юклаб олинди. 🌎Шунингдек, Марказ фондида сақланаётган 75 та қўлёзма асар аннотацияси тузилиб, улардан 36 таси …
BatafsilМАРКАЗДА ЯНА БИР ХАЛҚАРО ИЛМИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Қўлёзмаларни тадқиқ ва таржима қилиш борасида халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари – Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова, “Қирғиз-Турк Манас университети” тадқиқотчиси Дерйа Идикурт ва …
BatafsilҲАМКОРЛИК УЧУН ҲУҚУҚИЙ АСОС ЯРАТИЛАДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Дижле университети ректори маслаҳатчиси проф. др. Эзели Азаркан ва мазкур илмий муассаса Бош илмий котиби проф. др. Али Каракаш ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни музей ва кутубхона билан таништирди. Ўтган йилнинг март ойида Туркиядаги нуфузли олий таълим масканларидан бири бўлган мазкур университет …
Batafsil