№ inv. MR 431
Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Масоили шатто” (Ҳар хил масалалар)да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 156а) :
… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار والله اعلم بالصواب
Библиография: GAL I, 378; SB I, 648; BnF Arabe, № 907; Sarkis, col. 1200; СВР IV, № 3109-3128; Халидов, № 4050-4106; Қарши, № 8-12;Туркестон, № 35-43; Нукус № 28-35.
Колофон (в. 156а) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب فى شهر سنه ١٢٥٢ روزى يكشنبه تمام
Кўчирилган сана (в. 156а) : 1252/1836 й.
Настаълиқ. 156 варақ. (в. 1б-156а) ; 1а варақда фиқҳий масалалар ва дуо бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, китоб ва боб номлари қизил ; матн орасида ва ҳошиясида изоҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 205´90 mm. ; варақ ўлчами : 290´245 mm. ; асар варақлари араб рақами билан рақамланган, рақамлашда чалкашган яъни 63, 72, 75, 116 бўш варақларга ҳам рақам қўйиб кетилган, барча варақлар орасида қайдлар учун қўшимча варақлар қўйилган, баъзи варақларнинг орасида матндаги масалаларга оид фатволар ва муҳрли ҳужжатлар бор.
Муқова : муқоваси йўқ. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, баъзи варақлар чалкашган, аксар варақлари намдан зарарланиб, четлари емирилган.