Home / КУН ҲАДИСИ (page 9)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласининг икки водий тўла моли бўлса ҳам, учинчисини талаб қилади. Одам боласининг қорнини фақатгина тупроқ тўлдиради. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кулгини кўпайтирманг, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради», дедилар». Ибн Можа ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар хотимасига кўрадир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир умматнинг ўз фитнаси бордир. Менинг умматимнинг фитнаси мол-дунёдир», дедилар». Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки назарнинг тўқлигидадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча мўмин бўла олмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

  Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоқларидаги бола эдим. Қўлим товоқда у ёқдан бу ёққа бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен солиҳ ахлоқларни батамом қилиш учун юборилганман», дедилар». Имом Аҳмад ва Имом Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да  ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим  ривоят қилганлар.

Batafsil