Home / КУН ҲАДИСИ (page 7)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифтор берса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, аҳллари билан алоқа қилишдан узоқлашар эдилар, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Арафа кунининг рўзаси ҳақида сўрашди. Шунда у зот: «Ўтган ва кейинги йилга каффорат бўлади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақанинг афзали беҳожатликдан қилинганидир. Устун қўл остин қўлдан яхшидир», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узган киши жаннатга кирмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».* * Кимнинг амали ноқис бўлса, насаби уни кўп амал қилганларнинг мартабасига етиштирмайди. Шунинг учун киши насл-насаби, ота-онасининг фазилатига ишониб, амал қилишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи вафот этганида, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.

Batafsil