Home / КУН ҲАДИСИ (page 6)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, кўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар». Бухорий ва Муслим …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар нубувватнинг каломидан идрок қилган нарсалардан бири «Агар ҳаё қилмасанг, истаганингни қилавер»дир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Кимни дўст тутаётганингизга бир қаранг», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир», дедилар». Ибн Можа, Абу Яъло муснадида ва Табороний Авсотда ривоят қилишган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хотиржамлик бахш этинглар, бездирманглар», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ғариб ҳолатда бошланди ва қандай бошланган бўлса, ўшандай ғариб ҳолга қайтади. Ғарибларга тубо* бўлсин!», дедилар». * Тубо – шодлик; хурсандчилик; жаннат ёки жаннатдаги жарахт. Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ суратларингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз яхши кўрган кишиси билан биргадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу умматга улуғлик, юксаклик, нусрат ва ер юзида мустаҳкам ўрнашиш башоратини бер. Улардан ким охират амалини дунё учун қилса, охиратда унга насиба бўлмас», дедилар». Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Batafsil