Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 25)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Манбаларни ўрганишда ҳамжиҳатлик зарур

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қозоғистон Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишга оид Ўрта аср ўзбек ва қозоқ манбалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз олимлари, Самарқанд вилояти илмий жамоатчилиги вакиллари, Қозоғистон, Россия ва Туркиядан тадқиқотчилар иштирок этди. …

Batafsil

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМЛАР – МАРКАЗДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти Бош директори проф. др. Дукен Масимханули бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан мулоқот чоғида Марказ директори др. Шовосил Зиёдов ушбу муассасанинг таъсис этилиш тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. …

Batafsil

Стипендиат Истанбулнинг ўзбек шайхи ҳаётини ўрганяпти

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг жорий йилдаги илк ғолиби Др. Дерйа Идикурт ўз илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. Марказ илмий ходимлари учун ташкил этилган тадбирда туркиялик тадқиқотчи “Истанбулдаги бухоролик олим Шайх Сулаймон Афанди” мавзусидаги илмий ишининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари билан ўртоқлашди. 1821 йилда туғилган атоқли тилшунос, дипломат ва шоир Хожи …

Batafsil

ҲАЁТНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРАДИГАН ҚУДРАТ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг 19 май университети ҳамкорлигида “Ислом маданиятининг асоси – ҳадис илми ва замонавий ҳадисшунослик тадқиқотлари” мавзусида халқаро онлайн семинар ўтказилди. Маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар, диний уламолар ва халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этган анжуманда 19 май университети ректори, Проф. Др. Явуз Унал мавзу …

Batafsil

ИЛМСИЗЛИК ВА ЖАҲОЛАТ – ОНГ ВА ТАФАККУРНИНГ ЭНГ КАТТА КУШАНДАЛАРИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар учун “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маърифий тадбир ва янги китоблар тақдимоти ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавият, маърифат масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бундан мақсад эса …

Batafsil

Ёшларимизга ҳеч бир ёт ғоя даҳл қилмасин!

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маърифий тадбир ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Университет педагоглар жамоаси билан учрашувда Марказ илмий ходимлари ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишига жиддий эътибор қаратиш лозимлигидан келиб чиқиб, фарзандлар таълим-тарбияси борасида ўрта ва кекса авлод зиммасидаги …

Batafsil

НАЖОТ ФАҚАТ ИЛМ ВА ФАНДАДИР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Илму маърифат – тараққиёт пойдевори” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Талабалар иштирокида ўтказилган анжуманни университетнинг она тили ва адабиёт таълими кафедраси доценти, филология фанлари доктори Марғуба Абдуллаева очиб, ғоявий зиддиятлар авж …

Batafsil

ЯНГИ УНИВЕРСИТЕТДА ЯНГИ НАШРЛАР ТАҚДИМОТИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ангрен университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий тадбир ҳамда Марказ янги нашрларининг тақдимоти ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, университет ректорати вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашди. Жорий йил февраль ойида очилган Ангрен университети таълимнинг 8 йўналишига ихтисослашган. Ушбу олий таълим муассасасига ҳозиргача 2 …

Batafsil

ЯНГИ НАШРЛАР ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида янги нашрлар тақдимотини ўтказди. Асосан талабалар иштирок этган тадбирда институт ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, илмий ишлар бўйича проректор, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Соатмурод Примов юртимизда диний-маърифий соҳа ривожига қаратилаётган эътибор, аллома аждодларимиз илмий-маънавий меросини изчил ўрганиш учун …

Batafsil

“Тангалар қадим тарихдан сўзлайди”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида галдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари, мамлакатимиз ва хориждаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Арманистон, Эрон ва Европа …

Batafsil