Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 23)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Куни кеча Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги шафелигида Зиёрат туризми ярмаркаси ва кўргазмаси бўлиб ўтди. Унинг очилишида мамлакатимизда кейинги йилларда юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тилга олинди. Тадбир ҳудуднинг зиёрат туризми имкониятларини ёритишда амалий жиҳатдан аҳамиятли экани қайд этилди. Мазкур тадбирда …

Batafsil

МОВАРОУННАҲР – ИСЛОМ МАДАНИЯТИНИНГ ЎЧОҒИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг 19 май университети ректор ёрдамчиси Проф. Др. Чингиз Батук ва университетнинг гуманитар ва ижтимоий фанлар факультети фалсафа кафедраси мудири Проф. Др. Саид Куршунўғли ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев қарши олди ва музей ҳамда кутубхона фаолияти …

Batafsil

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Нур-Муборак Миср Ислом маданияти университети ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (ИРСИКA) билан ҳамкорликда “Ҳисомуддин Сиғноқийнинг ислом цивилизациясидаги мероси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Қозоқ элининг атоқли олими Ҳисомиддин Сиғноқий таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан …

Batafsil

ЕТТБ МЕҲМОНЛАРИ – МАРКАЗДА

Европа тикланиш ва тараққиёт Банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқандда ўтказилган 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Марокаш делегациясининг раҳбари, Қиролликнинг молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳишам Толби ҳамда Бошқарма бўлим бошлиғи Брахим Чоуки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек …

Batafsil

МАРКАЗДА ЯНА БИР ХАЛҚАРО ИЛМИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Қўлёзмаларни тадқиқ ва таржима қилиш борасида халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари – Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова, “Қирғиз-Турк Манас университети” тадқиқотчиси Дерйа Идикурт ва …

Batafsil

ҲАМКОРЛИК УЧУН ҲУҚУҚИЙ АСОС ЯРАТИЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Дижле университети ректори маслаҳатчиси проф. др. Эзели Азаркан ва мазкур илмий муассаса Бош илмий котиби проф. др. Али Каракаш ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни музей ва кутубхона билан таништирди. Ўтган йилнинг март ойида Туркиядаги нуфузли олий таълим масканларидан бири бўлган мазкур университет …

Batafsil

МАЛАЙЯ АРХИПЕЛАГИ ИСЛОМЛАШУВИ МОВАРОУННАҲРГА КЕЛИБ ТАҚАЛАДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори доцент Ирина Каткова ўз тадқиқотининг тақдимотини ўтказди. Россиялик олима “Жануби-Шарқий Осиёда сўфийлик ёзма мероси: Малайя архипелагида Кубровия таълимоти” мавзусини танлаган. У тақдимотни “Тасаввуфнинг ёзма мероси: Марказий Осиёдан Суматрагача бўлган нақшбандийликда “Латоиф” тушунчаси” мавзусида Марказда олиб бораётган изланишлари асосида тайёрлаган. Н.Каткова асосан бутпарастлик ҳукмрон бўлган …

Batafsil

ИСЛОҲОТЛАР – ЭЪТИРОФГА МОЛИК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий суҳбат ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарияти, масъул ходимлари, имомлар ва уларнинг ноиблари иштирокида ўтказилган тадбирда Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов мамлакатимизда қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони бўлган маънавият соҳасида, динимизнинг инсонпарварлик …

Batafsil

ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Мотуридийнинг илмий мероси бўйича мисрлик тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган халқаро танлов ғолиблари – Ал-Азҳар университети “Усулуд дин” кафедраси мудири др. Аввод Маҳмуд Салим, мазкур кафедра ўқитувчилари Муҳаммад Абдулазиз Мишъол ва Амал Усмон ташриф буюрди. Танловда биринчи уч ўринни эгаллаган ғолиблар учун мукофот тарзида Ўзбекистонга ташкил …

Batafsil

YTB вакиллари – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркия Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси (YTB) вакиллари меҳмон бўлди. Турли мамлакатлардаги турклар ва қардош жамиятлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган бу муассаса хорижлик талабаларга Туркияда таҳсил олиш учун давлат грантлари ҳам ажратади. Айни пайтда YTB грантлари асосида ушбу давлатда таълим олаётган талабалар …

Batafsil