Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маънавиятга таҳдид – келажакка таҳдид

Маънавиятга таҳдид – келажакка таҳдид

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Тошкент Кимё халқаро университети Самарқанд филиалида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Таълим муассасаси раҳбарияти, педагог-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қатнашган учрашувда илмий ходимлар радикализмнинг жамият тараққиёти ва инсон ҳаётига таҳдиди борасида маъруза қилди.

Ички ва ташқи ғанимларимиз маънавиятимизга ҳужум қилиш, ёшларимиз онгини турли йўллар билан заҳарлашга уринаётган ҳозирги мураккаб шароитда эътиқоди заиф, маънавияти қашшоқ кимсалар уларнинг қутқусига учраб, бадном бўлиши мумкин. Шунинг учун улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистонда ўз мустаҳкам эътиқодига суянган, танлаган йўлидан қайтмайдиган, Ватан шаънини ҳар нарсадан устун биладиган ёшларни тарбиялаш давр талабидир. Зеро, соғлом эътиқод ва мустақил фикрга эга бўлган ёшларгина юртимиз фаровонлигини юксакларга кўтара олади.

Маърузачилар маънавияти юксак ва тафаккури теран, ёт ғояларга кўр-кўрона эргашмайдиган, имон-эътиқоди бутун авлодни вояга етказиш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталди.

Тадбир якунида олий таълим муассасаси кутубхонасига Марказ адабиётлари тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси Британия жамоатчилигига тадқим этилди

Хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари …