Home / МАҚОЛАЛАР (page 125)

МАҚОЛАЛАР

Тарбиянинг мукаммал бўлиши ота-онага боғлиқ

Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. «Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди», дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб …

Batafsil

Ислом динида зиёрат ва унинг одоблари

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, юртимиздаги табаррук қадамжолар ва зиёратгоҳлар янада обод қилиниб, юртимиз ҳуснига ҳусн қўшиб келмоқда яна шуниси қувонарлики, булар каби қадамжоларга келаётган зиёратчиларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Нафақат маҳаллий, балки, кўплаб хорижлик сайёҳларнинг ҳам юртимизга ташрифи кузатилмоқда.

Batafsil

Оли Моза оиласининг фиқҳ илми ривожига қўшган хиссаси

Салжуқийлар даврида ҳар бир шаҳарда ҳам раис (дин ишлари билан шуғулланувчи вакил), ҳам амир (ҳукумат ишлари билан шуғулланувчи вакил) тайин этилган. Раислар маҳаллий ёхуд ҳукмдорнинг буйриғига биноан султонга содиқ диний арбоблардан (Оли Моза оиласи вакилларига ўхшаш) тайинланган[1]. Оли Моза оиласи вакиллари ҳам диний, ҳам дунёвий ҳукмдор доира даражасига кўтарилган. Асли …

Batafsil

Мазҳаблар ўртасидаги илиқ муносабатлар

Мазҳаб сўзи луғатда “йўл”, “йўналиш” маъноларини англатса, истилоҳда шаръий далиллардан фатволар чиқаришда махсус усул ва қоидаларга таяниб иш кўрган мужтаҳиднинг йўлига айтилади. Маълумки, Ислом оламининг аҳли сунна тоифаси ичида тўртта фиқҳий мазҳаблар мавжуд. Улар Ҳанафий, Моликий, Шофиъий ва Ҳанбалий мазҳабларидир. Табиийки, бир шаҳар аҳолиси мазҳаби билан бошқа шаҳар аҳолиси мазҳаби …

Batafsil

Динлараро бағрикенглик жамият барқарорлигининг кафолатидир

Тарихга назар соладиган бўлсак, юртимизда ҳамиша ижтимоий ҳамкорлик руҳи ва бағрикенгликни тарғиб этувчи қадриятлар устувор бўлиб келганидан далолат беради. Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни кечаётган ҳозирги пайтда умуман динга ва айниқса ота-боболаримиз дини бўлиб келган ислом динига муносабат тубдан ўзгарди. Бу соҳадаги ютуқлар ва ўзгаришларни санаб ўтишга …

Batafsil

Исломда бағрикенглик масалаларининг ёритилиши

Бугунги кунда дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар мавжуд экани, кишиларнинг осуда ҳаётини издан чиқаришга қаратилган янги шаклдаги таҳдидларнинг пайдо бўлаётгани ва бунинг натижасида бузғунчи ғоялар мафкура майдонини қуршаб олаётгани очиқ ойдин хавф туғдирмоқда. Бунга эътиқод муштараклигига асосланган ҳолда якка мафкура ҳукмронлигини таъминлаш орқали …

Batafsil

Қуръони карим қироатидаги зарурий одоблар

Қуръони Карим Аллоҳнинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилган китоби, Исломнинг ўлмас мўъжизаси ва Ислом аҳкомларини қиёматгача ўзида жамлаб, сақловчи дастурдир. Қуръони каримни ўқишлик Исломнинг суннатларидан бўлиб, уни ўқиганлиги сабабли муслимнинг қалби ёруғ, покиза ва тирик қалб эгасига айланади. Қуръон ўқишда Аллоҳ таолонинг розилигини қасд қилишимиз, ундан бошқа …

Batafsil

Деҳқончилик ва зироатчиликда барака бор

Шаҳар ва қишлоқларда яшовчи барча инсонлар бу муборак фаслни ғанимат билиб, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, турмушимиз равнақи йўлида астойдил белларини маҳкам боғлаб, фидокорона меҳнат қилиш, тозалик ва озодалик ишларини амалга ошириш билан ўзларининг холис ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Batafsil

Зироат ҳам ибодатдир

Ҳар йил баҳор келиши билан далаларда иш қизигандан қизийди. Офтоб тафтида нами бироз кўтарилган, етилиб қолган ерлар томон бободеҳқонлар “ёмғир ёғиб қолмасин”, деган ҳадикда, меҳнат қуролларини олган ҳолда шошиладилар. Қиши билан авайлаб-асраган уруғларни она замин кўксига қадайдилар, устидан майин тупроқ тортиб, Яратгандан бу йилги ҳосилга барака беришини сўраб қўлларини дуога …

Batafsil

Ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти

“Бола ота-она қўлида бир омонатдир”, дейди буюк алломаларимиз. Болаларимиз, уларнинг тақдири, келажаги ҳақиқатан ҳам жуда омонат эканини бугунги ҳаёт ҳар томонлама исботламоқда. Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч …

Batafsil