Home / МАҚОЛАЛАР (page 23)

МАҚОЛАЛАР

ИМОМ БУХОРИЙ ЎЗИ БИЛАН АЛЛОҲ ЎРТАСИДА ҲУЖЖАТ ҚИЛГАН КИТОБ

Мақола мавзусига кўз тушар экан, беихтиёр ўқувчи зеҳнида Имом Бухорийнинг Ислом оламида Аллоҳ таолонинг китобидан сўнг асосий манба саналган “Ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоблари келади. Зеро ислом уммати минг йиллар оша бу мўътабар китобни Қуръони Каримдан кейинги асосий манба сифатида қабул қилиб келмоқда. Мазкур мақолада “Ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китобини …

Batafsil

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ИМОМ БУХОРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Маълумки, совет тузуми даврида диний қадриятларимиз топталди, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш таъқиқланди. Мустақиллик йилларида эса мамлакатимизда диний қадриятларни тиклаш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Бунда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилди. Хусусан, Имом Бухорий ижод маҳсулини ўрганиш ва …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ РИҲЛАТИ

Муҳаддислар илм йўлидаги сафарларга “риҳлат” атамасини ишлатган. Тарихан ҳадис талабидаги сафарлар саҳоба ва тобеинлар давридаёқ бошланган. Улардан айримлари битта ҳадис учун бир ойлик йўлни босиб ўтгани ҳақида ривоятлар ҳам бор. Хусусан, “Саҳиҳул Бухорий”да қуйидаги хабарни ўқиш мумкин: “Жобир ибн Абдуллоҳ биргина ҳадис(ни тинглаш) учун Абдуллоҳ ибн Унайс ҳузурига бир ойлик …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Самарқанд вилояти муқаддас зиёратгоҳларга бой ҳудудлардан биридир. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк шахслар абадий қўним топган жойлар мустақиллик йилларида ободонлаштирилди. Бундай манзиллар одамлар зиёрат қиладиган жойларга айлантирилди. Вилоятдаги зиёратгоҳлар нафақат Ўзбекистон аҳолиси учун, балки ислом олами учун ҳам муқаддасдир. 2020 йилдаги маълумотларга кўра Самарқанд вилоятида 1851 та моддий-маданий …

Batafsil

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳозирда айрим шахслар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан биридир. Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларни бекорга чиқаради.  Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган экан, деган хулосага олиб …

Batafsil

Меҳр-оқибат, ҳиммат ва саховат айёми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз азизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ва ўз номимдан хурсандчилик айёми бўлган муборак Рамазон ҳайити – Ийдул фитр билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолонинг амрини адо этиб, руҳий покланишга эришган, Расул алайҳиссаломнинг суннатига эргашиб, имон ила савоб умидида рўза тутганларга жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш …

Batafsil

РЎЗА ИБОДАТИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”(Бақара сураси, 183-оят). Оятдан шуни англаб олишимиз мумкинки, рўзадан кўзланган энг олий мақсад тақвога эришиш экан. Рўза бандада тақво сифатини тарбиялайди, унинг сўзи, иши, юриш-туришида, каттаю кичик …

Batafsil

САДАҚАНИНГ 63 ТА ФОЙДАСИ

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир. 2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали. 3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади. 4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради. 5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. 6) Садақа нафсни поклайди. 7) Садақа Қиёмат кунидаги …

Batafsil

ЯХШИЛИК ЙЎЛИ

Ислом дини дунё ва охиратда инсонларга фойдаси етадиган ҳар бир яхшиликка чорлайди. Мўмин-мусулмонларга яхшилик йўлларини ва Аллоҳнинг азобидан холос этадиган солиҳ амалларнинг асосини ойдинлаштиради. Буларнинг энг олийси мустаҳкам имон бўлса, энг қуйиси йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлашдир. Аллоҳ таоло ҳатто тўғри йўл кўрсатиш, насиҳат қилиш, ширин гапириш, очиқ юзли …

Batafsil

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг самарали модели

МУНОСАБАТ Жаҳолатга қарши курашнинг энг маъқул ва самарали йўли нима? Жоҳилга жоҳиллик билан қаршилик кўрсатиш ёниб турган оловга ёғ сепиш билан баробар. Негаки, жаҳолат ботқоғига ботган киши ўзини тубанликда эмас, юксакда деб ҳисоблайди, унга кимдир жаҳл қилган сари жазаваси қўзийди. Шу боис, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш керак. Бу …

Batafsil