Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради

Category: Янгиликлар
Created on 08 January 2018 Hits: 187

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди.

 Шунингдек, Умра зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро сўнги икки йил мобайнида Умра ёки сўнги беш йил мобайнида Ҳаж тадбирига бормаган бўлиши керак. Бу кўпчилик юртдошларимизнинг адолат нуқтаи назаридан ниятлари амалга ошишига хизмат қилади. 

Ҳаж тадбирига борадиган номзодларни саралаш ишлари бу мавсумдан камида 5 ой аввал бошланади. Ҳажга борадиган номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ туман бош имоми, маҳалла имоми, маҳалла раиси, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси вакилларидан ташкил топади. Номзодлар мазкур ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва муносиблар танлаб олинади. 

Ҳаж ва Умра мусулмонлар учун энг муқаддас зиёрат. Унда иштирок этиш олий ниятдир. Қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда бу жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниб, номзодларга бир қатор талаблар қўйилди. Жумладан, номзод Ҳаж амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши, маънавияти, одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборли, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги соғлом муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга лаёқатли бўлиб, маҳалла тадбирларида фаол иштирок этиши лозим. 

Барча талабларга жавоб берадиган номзодлар бўйича 15 кун мобайнида жамоатчилик фикри ўрганилади. Улар томонидан билдирилган фикр ва эътирозлар 5 кун муддатда кўриб чиқилади. 

Қарорда жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига боришига тавсия бериш кўзда тутилган.

Манба:muslim.uz
ЎМИ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:57

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:59

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:89

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:139

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучайтириш зарур

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучай…

12-01-2018 Hits:105

Ички ишлар вазирлигида диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Batafsil...

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари кимни таъсирлантирмайди, кимни қувонтирмайди?!

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари ки…

11-01-2018 Hits:108

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор, катта ҳаяжон, чуқур мамнуният билан тингладик. Унда қайд этилган масалалар... Batafsil...

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида диний-маърифий соҳага оид бўлган бандлар

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўнал…

10-01-2018 Hits:119

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2079 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2…

10-01-2018 Hits:120

“Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин”, деб хабар беради... Batafsil...

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат демакдир

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат…

10-01-2018 Hits:143

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 733 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 7…

08-01-2018 Hits:205

Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда, деб хабар беради Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг... Batafsil...

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёз…

08-01-2018 Hits:188

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида... Batafsil...

Хушхабарлар олдинда

Хушхабарлар олдинда

08-01-2018 Hits:206

6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш... Batafsil...