Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ раҳбари – Самарқанддаги йирик анжуманда

Марказ раҳбари – Самарқанддаги йирик анжуманда

Бугун, 3 май куни Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида Туркиядаги Эгей университети ҳамда “Science and innovation” халқаро илмий журнали ҳамкорлигида “Ипак йўлида тил, адабиёт, таржима, туризм ва маданий мерос соҳаси тадқиқида инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Илм аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтаётган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов “Марказий Осиёнинг Россия таркибига қўшиб олиниши даврида ислом манбалари” номли маъруза билан иштирок этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм – жаҳолатдан ягона нажот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах давлат политехника институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси …