Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / كتاب الوصية (Китоб ал-васийя)

كتاب الوصية (Китоб ал-васийя)

№ inv. MR 105/X

Муаллиф. Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (ваф. 150/767 й.).

Ақоид. Катта Иимом номи билан машҳур, ҳанафий мазҳабининг асосчиси ҳисобланади. Асар Абу Ҳанифа бемор ётган пайтларида шогирдларига қолдирган васиятномаси бўлиб, унда Абу Ҳанифа васиятлари бўйича аҳли сунна вал жамоанинг йўналиши бирма-бир баён қилиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 134б).

Асар боши (в. 134б) :

كتاب الوصية من الامام الا كبر ابى حنيفه رضي الله الاصحاب علي مذهب اهل السنة والجماعة رضي الله عنهم اجمين …

Асар сўнги (в. 138а) :

واهل الجنة بالجنة خالدون واهل النار فى النار خالدون وفى حق الكفر اولئك اصحاب النار هم فيها خالدون والله تعالى اعلم وحسن التوفيق

Библиография : VOHD XVII B, 5 №163 ; GAL2 1/176-7 S 1/284-8 ; Kahhala 13/104-5 ; Zirikli7 8/36.

Колофон (138а) :

تم الكتاب

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 134б-138а) ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 125´67 mm. ; варақ ўлчами : 206´133 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мирзо Ибадуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

معرفة المذاهب (Маърифат ал-мазаҳиб)

№  inv. MR 94/VI Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар 7 фаслдан иборат бўлиб, уларда ислом умматининг …