Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 437

Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Фотҳа, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот Қоф, Зориёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Раҳмон, Воқеа, Ҳадид, Ҳашр, Мумтаҳана, Соф, Жума, Мунафиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрима, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Муззамил, Муддасир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Назиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифин, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, … Залзала сураларини ўз ичига олган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1б) :

سورة فتحة الكتب مكية سبع آيت بسم الله الرحمن الرحيم الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ الرَّحْمـنِ الرَّحِيمِ…

Асар сўнги (в. 77б) :

…فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ (7) وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ…

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 77 варақ. (в. 16-77б) ; +01а варақда дуо бор ; +01б, 1а, 8б варақлар бўш ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, суралар номи қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´90 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси жойидан ажраган, нусханинг охири йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

اربعين حديث (Арбаъин ҳадис)

№ inv. MR 428/III Муаллифи. Абу Закарийё Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний …