Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / کتاب اللباب (Китоб ал-Лубоб)

کتاب اللباب (Китоб ал-Лубоб)

№ inv. MR 428/IV

Муаллифи. Ҳофиз Жалолиддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютий (1445/1505 й.).

Ҳадис. Асар 40 бобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бирида 10 тадан жами 400 та одоб-ахлоққа оид ҳадислар жамланган. Ундаги ҳадислар маъно жиҳатидан бир-бирини тўлдириб келган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 163б).

Асар боши (в. 163б) :

الحمد لله رب العالمین و الصلوة علی رسوله محمد و آله اجمعین اما بعد فان اضعف عباد الیه و احقر خلقه اصلحه الله تعالی انی اردت ان اجمع کتابا من احادیث النبویة …

Асар сўнги (в. 178а) :

… قال الله تعالى اذا وجهت الى عبد من مصيبة فى بدنه او ماله او ولده فاصتقبل ذلك بصبر جميل استحيت منه يوم القيامة ان انصب له ميزانا و انشرله ديوانا و الله اعلم بالصواب…

Библиография : СВР IV, № 3000 ; Брок., I, 330.

Колофон (в. 178а ) :

تمت الكتاب شد بتوفيق الهى لا ينام اين كتابت شد روز جهارشنبه تمام سنة ٩٩٤

Кўчирилган сана (в. 178а) Чоршанба 994/1586 й.

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 163б-178а) ; 162б варақда ҳадис бор ; 163а варақ бўш ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасл ва матндаги муҳум сўзлар қизил сиёҳда ; матн орасида баъзи сўзларнинг форсча таржимаси ва ҳошиясида изоҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´90 mm. ; варақ ўлчами : 248´190 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли чарим, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси ва таякиси чармдан, четлари бир оз емирилган. Орқа муқоваси жойидан ажралгани боис қайта таъмирланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

№ inv. MR 449 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) …