Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 11/IV

Муаллиф: Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 87б).

Асар боши (в. 87б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة…

Асар сўнги (в. 118а) :

… و على الحذف مرو يلزمها الهاء فى الوقف نحو مره مريا مرومريا مرين و بالتأكيد مرين مريان مرن مريان مريان فهو مرا مرائيان مراؤن كراع راعيان راعون و ذاك مرايء كمرع.

Библиография : GAL I, 283 ; SB I, 497 ; Kenderova № 93 ; СВР I, № 410 ; Халидов, № 7451-7495 ;Туркестон, № 98-102 ; Нукус, № 99.

Колофон (в. 118а):

تم تمت

Настаълиқ. 31 варақ. (в. 87б-118а) ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´60 mm. ; варақ ўлчами : 190´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф: Муҳаммад Амин ибн Мулло Муҳаммад.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовасидан ажралиб, айрим варақлари тушиб қолган, варақларнинг четлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …