Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва DaryoUz интернет нашри таҳририяти ҳамкорлигида бошланган «СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?» деб номланган тест саволлари лойиҳаси давом этмоқда.

Бундан кўзланган мақсад юртимиздаги бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда халқимиз, хусусан, ёшларимизни буюк муҳаддиснинг ибратли ҳаёти ва илмий меросидан яқиндан хабардор этишдир.

Тест саволлари 100 та бўлиб, 15 апрель куни  DaryoUz сайтида 30 таси эълон қилинган эди. Сайтимиз ўқувчилари ва мутахассислар фикрларини инобатга олган ҳолда, 16 апрелдан бошлаб ҳар куни соат 20.00да bukhari.uz сайтида 10 тадан тест саволи эълон қилиб борилмоқда.

Тест саволлари:

1. 1-30, 2. 31-40, 3. 41-50, 4. 51-60, 5. 61-70, 6. 71-80, 7. 81-90.

Маълумот учун: бугун  соат 20.00да 91-дан 100-гача бўлган тест саволлари эълон қилинади.

Қўшимча янгилик сифатида айтиш жоиз, Марказ жамоаси сайтимиз ўқувчилари ва «Сиз Имом Бухорийни биласизми?» тест саволлари лойиҳаси иштирокчилари томонидан билдирилган кўплаб таклиф ва истакларни инобатга олган ҳолда 23 апрелдан бошлаб Марказнинг @bukhariuz телеграм каналида ушбу тест саволларини аноним сўров кўринишида қайта эълон қилишга қарор қилди.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни синаб кўринг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …