Home / МАҚОЛАЛАР / Имом Бухорий халқаро маркази Манбалар хазинасида сақланаётган Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асари ҳақида

Имом Бухорий халқаро маркази Манбалар хазинасида сақланаётган Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асари ҳақида

 Замахшарийнинг тўлиқ номи – Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Хоразмий ал-Имом ал-Ҳанафий ал-Мўътазилий бўлиб, лақаби “Жоруллоҳ”, 467/1075 йилда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Бағдодга келиб, устозлар ҳузурида таълим олган. Хуросонга бир неча марта борган. Қаерга бормасин, атрофига одамлар йиғилиб, унга шогирд бўлишган. Ким билан мунозара қилмасин, у таслим бўлиб, Замахшарийнинг илмини эътироф этган. Шундай қилиб, унинг овозаси бутун оламга ёйилди ва замонасининг ягона алломасига айланди. Замахшарийнинг турли илм соҳаларида ўта ҳассослик билан таълиф этган асарлари бор. Уларнинг биринчиси “ал-Кашшоф” тафсиридир[1].

Барчага маълумки, ушбу “ал-Кашшоф” асарининг кўплаб қўлёзма нусхалари мавжуд бўлиб, дунёнинг кўплаб кутубхоналарида сақланиб келинмоқда.

Хусусан, Имом Бухорий халқаро маркази Манбалар хазинасида ҳам унинг қўлёзма шаклдаги иккинчи жузи мавжуд. Қўлёзма асар жами 318 варақдан иборат бўлиб, “Марям” сурасидан бошланиб, “Вассоффат” сурасига давом этган. Минг афсуски, асарнинг биринчи ва иккинчи жузларидаги “Вас-соффат” сурасидан кейинги суралар биздаги қўлёзмада мавжуд эмас. “Марям” сурасининг бошидаги биринчи беш варағи бу манбадан эмас.

Бу нодир асарнинг бўйи 28 см. эни 17 см. Нусхадаги матннинг бўйи 20 см. эни эса 12 см. Китоб жами 318 варақдан иборат. Ушбу асарда оятлар таржимасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан мисоллар келтирилиб, ундаги айрим масаларга доир ва грамматик қоидалар асосида изоҳлар келтирилган[2].

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Қуръоншунослик шуъбаси илмий ходими: А.Рахимов

 

 

[1] Қуръон ва тафсир илмлари. Р. Обидов. – Т.: Тошкент ислом университети нашриёт –матбаа бирлашмаси, 2003.

[2] Имом Бухорий халқаро маркази фондида сақланаётган 31-рақамдаги “ал-Кашшоф” қўлёзма асари.

Check Also

ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАСАВВУФ ТАРИХИГА ОИД «ИРШОДНОМА»ЛАР ТАҲЛИЛИ

Тасаввуф тарихига оид силсилалар муайян категориялар асосида бир неча тармоқларда шаклланган. Тариқат муршиди ўзидан кейин …