Home / МОТУРИДИЙЛИК / АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ

“Таъвилот ал-Қуръон” тафсирининг муаллифи Абу Мансур Мотуридийдир. Аллома 870 йилда Самар­қанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган. У Самарқанддаги “Дор ал-Иёдия” ва “Дор ал-Жузжония” номли мактабларда маҳаллий ҳанафий уламолардан таълим олган. Аллома 944 йилда Самарқанд шаҳрида вафот этган ва Чокардиза қабристонига дафн этилган.

Машҳур шогирди Абул Қосим Ҳаким Самарқандий таърифи билан айтганда Абу Мансур Мотуридий бор нафаси миқдоридаги илмларни ўзида жамлаган, бутун кучини ўз илмларини ўргатиш ва тарқатишга сарфлаган. Шунинг учун у ёзган асарлар мақтовга сазовор. У ўз умридан серҳосил меваларни олишга эришган зотдир.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ ҚУРЪОН” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИ ҲАҚИДА ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР

Юртимизда буюк мутафаккир аждодимиз, ақида илми ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Абу Мансур Мотуридий ва …