Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / منية المصلي وغنية المبتدي (Мунятул мусоллий ва ғунятул мубтадий)

منية المصلي وغنية المبتدي (Мунятул мусоллий ва ғунятул мубтадий)

№ inv. MR 274/XI

Муаллифи. Саъдидуддин ал-Кашғарий ал-Ҳанафий.

Фиқҳ. Мазкур асар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ал-Кашғарий ал-Ҳанафий (ваф. 705/1305 й.)нинг “Мунятул мусоллий ва ғунятул мубтадий” (“Намоз ўқувчининг истаги ва янги ўрганувчининг қониқиши”) асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат асосан намоз, таҳорат аҳкомлари ва бошқа фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланган. Асарнинг варақлари орасига баъзи арабча ва форсча масалалар ёзилган қоғозлар ёпиштирилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича қўлланма сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 284а).

Асар боши (в. 284а):

كتاب الطهارة هو فى اللغة يجئ بمعان ثلاث …

Асар сўнги (в. 332б) :

… ولو قرء حمالة الحطب بالتاء تفيد ولو قرء من الجنة والناس بنصب الجيم لا تفيد والله علم بالصواب واليه المرجع والمأب

Библиография: СВР IV, № 3409-3410; GAL I, 432; Альв., III, 290 и сл., № 2542-2543; Брок., I, 432; Рьё (а), Доп., 290.

Колофон (в. 332б):

قد تمت كتابة هذا الكتاب فى سنة كذا سنه 1368 على يد عبد الضعيف تراب اقدام تولكن بن ملا عشور باى اللهم ذنوبهما و اسستر عيوبهما ورزقهما من الشفاعة السيد العالمين و شفيع المذنبين اعنى نبينا محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم اللهم اغفرلى والوالدى ولااستاذى ومن له حق على ومن نظر فى هذا الكتاب ومن دعا الى بحرمت سيد المرسلين و صلى الله على خير خلقه محمد و اله واصحابه اجميين برحمتك يا ارحم الرحمين. تم تم

Кўчирилган сана (в. 332б): 1368/1949 й.

Хаттот (в. 332б): Тўлкин ибн Мулла Ашурбой.

Настаълиқ. 49 варақ. (в. 284б -332б) ; 289б, 290а, 304б, 305б, 307б, 310б, 315б, 329а варақлар бўш ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, баъзи китоб ва боб номлари қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 215´110 mm. ; варақ ўлчами : 270´ 160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси чаримдан, олди муқовасининг бир қисми ва таякси сақланиб қолган.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, китобнинг бир қисми муқовасидан ажралган, баъзи варақларнинг матндан ташқари қисми йиртиб олинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 426/II Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. …