№ inv. MR 383/I
Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).
Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله حمد الشاكرين والصلوة على خير البرية محمد وآله الطيبين قال رسول الله صلى الله عليه وسلم …
Асар сўнги (в. 53б) :
… وقال على وابن مسعود رض يرث بعضهم عن بعض الا مما كل واحد منهم من صاحبه
Библиография : GAL I, 378-379 ; SB I, 650 ; R. VASSIE, № 258-259 ; BnF Arabe, № 859-861/I, 862-863 ; СВР IV, № 3145-3148 ; Ahlwardt IV, № 4701-4702 ; Халидов, № 4170-4219 ;Туркестон, № 32-33 ; Нукус, № 43-44.
Колофон (в. 53б) :
اللهم اجعل التوفيق رفيقنا والصراط المستقيم طريقنا امين واغفر لموتانا كلهم.
Кўчирилган сана ва жойи (в. 53б) : шаввол 1277/ 1861 й. апрель шанба куни. Султон Амир Музаффар (1819-1885 й.) саройида, Каттақўрғон шаҳрида кўчирилган.
Настаълиқ. 53 варақ. (в. 1б-53б) ; +1 варақда фиқҳий китобдан бир варақ бор ; 51б варақ бўш ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; барча варақларда ҳошия ва изоҳлар бор ; матн ўлчами : 120´60 mm. ; варақ ўлчами : 205´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси яшил. босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, айрим варақлари намдан зарарланган.