Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 436

Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Ёсин, Ҳужрот, Қоф, Зориёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Раҳмон, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Соф, Жума, Мунафиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрима, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Муззамил, Муддасир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Назиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифин, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, … Масад сураларини ўз ичига олган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… وَآَثَارَهُمْ وَكُلَّ شَيْءٍ أحْصَيْنَاهُ فِي إِمَامٍ مُبِينٍ …

Асар сўнги (в. 141б) :

…وَامْرَأَتُهُ حَمَّالَةَ الْحَطَبِ فِي جِيدِهَا حَبْلٌ مِنْ مَسَدٍ سورة الاخلاص مكية وهى خمس اية

بسم الله الرحمن الرحيم…

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 141 варақ. (в. 1а-141б) ; 30а варақ бўш ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, суралар номи қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора, сариқ, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси жойидан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 435 Қуръон. Қуръони карим 114 та сурадан иборат бўлиб, Маккий ва Маданий …