Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 319/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 46а).

Асар боши (в. 46а) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 53а) :

… و ينصب المعدود و منفردا منكرا فى غير ذلك تقول احد عشر درهما و عشرون رجلا و تسعون دينارا

Библиография : GAL SB I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ; Туркестон, № 83-86 ; Нукус, № 95.

Колофон (в. 53а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 46а-53а) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, матн кўк рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 130´70mm. ; варақ ўлчами: 180´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати: Варақлари намдан зарарланган ва мағор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 274/IX Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) …