Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди

Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида тарғибот тадбирлари ҳамда марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимотини ўтказиб келмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди. Унда олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Тадбирни институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ф.Аҳроров кириш сўзи билан очиб, олийгоҳнинг бугунги кундаги илмий салоҳияти, республикамизда тутган ўрни, талабалар ҳамда илмий изланувчилар учун яратилган шароитлар билан таништириб ўтди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ф.ф.д профессор Б. Тўраев, диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т. Эвадуллаев ва диний-маърифий тадбирлар бўлими кичик илмий ходими З. Юсуповлар иштирок этиб, маъруза қилишди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, марказнинг ташкил этилиши, фаолияти, вазифа ва мақсадлари, нуфузли халқаро тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилмоқда.

Бундан ташқари, юртимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой илмий мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси тўғрисида , ёш авлодни миллатлар ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш мавзуларида маърузалар қилинмоқда.

Тадбир доирасида марказ ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
диний-маърифий тадбирлар бўлими

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …