Home / МАҚОЛАЛАР / “САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ ҚАНЧА ҚИСМИ ҚУРЪОНИ КАРИМГА БАҒИШЛАНГАН?

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ ҚАНЧА ҚИСМИ ҚУРЪОНИ КАРИМГА БАҒИШЛАНГАН?

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” китоби Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба ҳисобланади. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ уни 16 йил мобайнида ёзган. “Саҳиҳул Бухорий”ни ёзиш жараёнида тақво масаласига алоҳида эътибор берганлар.

Хатиб Бағдодий бу борада Имом Бухорийнинг тилидан қуйидагича ривоят қилган: “Ғусл қилиб, 2 ракат намоз ўқимай туриб, “Саҳиҳ” китобимга бирорта ҳадис киритмаганман”.

“Саҳиҳул Бухорий”даги ҳадислар сони 7563 га тенг. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ асарнинг ички тузилмасида ўзига хос услуб қўллаган. Уни китобларга ажратган. Масалан, “Таҳорат китоби”, “Намоз китоби”. Ҳар бир бу китобга тегишли боблар ва ҳадисларни киритган.

Тафсирга оид қисмини “Қуръон тафсири китоби” деб номлаган. Ундаги ҳадислар сони “Саҳиҳул Бухорий”нинг 7 фоизини ташкил қилади. Бу қисмда жами 353 боб ва 504 ҳадис келтирилган. Такрор ҳадислар 18 та, мазмунан бир хил бўлганлари 4 тани ташкил қилади. Ровийлар 99 та бўлиб, энг кўп ҳадисни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган.

Имом Бухорий кейинги китобни “Қуръон фазилатлари китоби” деб номлаган. Унда асосан суралар фазилати борасидаги ҳадисларни йиғиб чиққан.

Манбалар асосида Диловар Султонова тайёрлади

Check Also

ЎЗБЕКИСТОН ФАЛСАФА ТАРИХИ РИВОЖИДА НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТАСАВВУФШУНОСЛИК МАКТАБИНИНГ ЎРНИ ВА ИЗДОШЛИК АНЪАНАЛАРИ

Инсоннинг ақлий кашфиёти, интеллектуал салоҳияти юқори даражага етган глобал даврни рақамлашган дунё бошқармоқда. Аммо башарият …