Home / МАҚОЛАЛАР / ЕВРОПАЛИК ДИПЛОМАТЛАРНИНГ ЭСДАЛИКЛАРИ ВА АСАРЛАРИ БУХОРО АМИРЛИГИ ВА РОССИЯ ИМПEРИЯСИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРГАНИШДА БОЙ БEБАҲО МАНБА

ЕВРОПАЛИК ДИПЛОМАТЛАРНИНГ ЭСДАЛИКЛАРИ ВА АСАРЛАРИ БУХОРО АМИРЛИГИ ВА РОССИЯ ИМПEРИЯСИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРГАНИШДА БОЙ БEБАҲО МАНБА

XVII-XVIII асрлар Ўрта Осиё халқларининг кундалик турмуш тарзи ва миллий хусусиятларининг европалик дипломат эсдаликларида ёритиб берилган. Ўрта Осиё хонликларининг европалик дипломатлар нигоҳидаги кундалик ҳаёти анча қизиқарли, ўз навбатида сирли бўлганлиги айни ҳақиқат. Натижада, Ўрта Осиё хонликларининг ҳукмдорлари Россия, Европа ва бошқа минтақалар билан савдо алоқалари жонлана бошлаган.

XIX асрнинг 20 йилларида Ўрта Осиёга юборилган инглиз миссиялари, асосан, Англия буржуазияси томонидан юборилган бўлса, 30 йилларга келганда бу ишга Британия ҳукуматининг ўзи бевосита раҳбарлик қила бошлайди. Бу воқеа инглизларнинг пинҳона режаларини амалга ошириш учун Ўрта Осиёга қатъий суратда кириб келишидан дарак берар эди. Бунинг асосий сабабларидан бири 1825 йилда Англияда бошланган инқироз бўлиб, у бутун Англия саноатининг деярли кўпгина қисмини ўз ичига олган. Оқибатда мамлакатнинг бутун иқтисоди катта зарар кўради. Бу оғир аҳволдан қутилиш учун инглиз ҳукумати XIX асрнинг 30 йилларида бутун Ўрта Шарқ ҳамда Ўрта Осиёни ўз таъсир доирасига олиш учун кенг миқёсда савдо ниқоби остида ўз дипломатик миссияларини бошлайди.

Бу борада 1819-1825 йилларда Ҳиндистондан Бухорога Британия ҳукумати томонидан махсус топшириқлар билан Виллиам Муркрофт ва Георг Требек экспедицияси юборилади. Экспедициянинг расмий мақсади Ост-Индия компаниясининг отлиқ аскарлари учун «зотли отлар ахтаришдан» иборат эди. Ҳақиқатда эса, у Амурдарё водийсига инглизларнинг кириши мумкинлигини аниқлаш учун юборилган экспедиция бўлган. Инглиз вакилларини Ўрта Осиёнинг ҳеч қандай «зотли отлар»и эмас, балки балки унинг бозорларида мутлақ Англия ҳукмронлигини ўрнатиш масаласи қизиқтирарди. Масалан, бу ҳақида биз қуйидаги асар орқали маълумот олишимиз мумкин: Ушбу муҳим манбанинг иккинчи жилди, бешинчи бўлимида Ўрта Осиёнинг асосий аҳолиси, ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар ҳамда энг йирик шаҳарларидан Бухоро, Урганч, Қарши ҳақида маълумотлар келтирилган [1].

Муркфорт бошчилигида экспедиция 1824 йил Англиядан чиқиб, 1825 йил февраль ойида Бухорога етиб келади. Экспедиция таркибида 70 киши бўлиб, улар олиб келган 80 сандиқдан ортиқ турли моллар қўшбегига тақдим этилган. Инглизлар Бухоро хонлигини ҳар томонлама ўрганишга маҳаллий ҳукмдорлар орасида инглизларга тарафдор гуруҳни шакллантиришга муваффақ бўлди. Экспедициянинг йўналиши: Кашмир-Тибет-Шарқий Туркистон (Ёркент , Кошғар) ва Ўрта Осиё (Қўқон, Самарқанд, Бухоро) ҳудудлари эди [2].

Муркфорт экспедициясидан хабар топган Россия ҳукмрон доиралари ташвишга тушди. Натижада Россия давлати ҳукумати Бухоро амири Амир Ҳайдарга инглизларнинг Бухородаги хатти ҳаракатларидан норозилигини билдиради. Муркфорт отряди Ўрта Осиёга келишдан олдин яхши тайёргарлик кўриб келган. Жумладан унинг экспедициясининг таркибида яхши қуролланган қўшин ҳамда 2 та пушка ҳам бор эди. 1825 йил дастлабки экспедицияси натижасида Бухородан ташқари Ҳисор, Қоратегин, Шаҳрисабз Ўратепа каби шаҳарларда бўлади. Унинг эсдаликлари вафотидан кейин 20 йил ўтиб инглиз шарқшуноси Горатсий Вилсон томонидан ўрганилган ва нашр қилинган. 

1831-1833 йилларда Ҳиндистондан Александр Бёрнс Кобул ва Бухорога юборилади. А. Бёрнсга ҳарбий ва географик маълумотлар тўплаш ва Кобул ҳамда Бухоро ҳоким доиралари билан савдо ва дипломатик алоқа боғлаш топширилади. Ост-Индия компанияси лейтенанти Александр Бёрнс Ҳиндистондан Афғонистонга, ундан Бухорога сайёҳ сифатида келади. Бу саёҳат натижасида йиғилган далиллар ва шахсий кузатувлар «Travels into Bukhara » деб номланган уч жилдлик китобга асос бўлди. Китобнинг иккинчи жилд биринчи бобида Ўрта Осиёга умумий ва географик таърифлар берилади. Шаҳарлар кўриниши, тоғлар, дарёлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, аҳоли ҳақида, иккинчи бобда Окс дарёси ва Орол кўли ҳақида маълумотлар берилади. Олтинчи бобда Хитойнинг Бухоро ва Қўқон билан муносабатлари ёритилади. Саккизинчи бобда Туркистон қабилалари, чиғатой ва ўзбеклар ҳақида маълумотлар келтирилган. Иккинчи бўлим саккизинчи бобда Бухоронинг қисқача тарихи, тўққизинчи бобда Бухоронинг ҳарбий ва сиёсий қудрати ҳақида маълумотлар берилади.

1839 йил Ҳиротда ўз қароргоҳини вужудга келтирган инглиз разведкаси айғоқчилар Марказий Осиёга юборилиб турган. Хусусан: Чалз Стоддарт Лорд Палмерстон буйруғи билан 1838 йил 17 декабрь Бухорода бўлган инглиз жосуси. Стоддартнинг асосий вазифаси Бухоронинг ҳоким амалдорлари билан Россияга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун шартнома тузишдан иборат эди. Шахсан ўзи амир саройида бўлиб амир Насрулло билан учрашиб ишонч ёрлиғига эга бўлади.

Қўқон тарихчиси Мулла олим Маҳдум Ҳожи «Тарихи туркистон» асарида баён қилишича [3], Бухорога улар элчи сифатида келганлиги ва ёмон мақсадда келмай, балки Россиянинг бу ерга қасд ва тажовузи ҳақида айтиш учун келганлигини айтиб ўтади. Улар ўзларини исмини ўзгартириб, яширинча келмаганликлари маълум. Лекин улар ўзларини Бухоро амирига яхшилаб, Буюк Британия ва Бухоро орасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш эканлигини айтиб, Россия билан муносабатларини

ёмонлаштириб, аста-секинлик билан Англия таъсирига, яъни қарам давлатга айлантириш ниятлари борлигини сездирмасликка ҳаракат қилганлар. Ҳақиқатда эса, Стоддартнинг асосий вазифаси Бухоронинг ҳоким амалдорлари билан Россияга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун шартнома тузишдан иборат эди. У ўзининг махфий режаларини сир сақлашга ҳаракат қилган.

 Кейинги учрашувда у Амирга ҳарбий кўмак таклифини билдиради.Амир буни ўз шахсига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблайди. Учрашувлар чоғида инглиз полковниги ҳудуд таомилига кўра музокараларини тиз чўкмай олиб боради.Бу эса унинг тақдирини ҳал қилувчи баҳоналарини кўпайтиради. Шу сабаб Амир Насрулло уни зиндонбанд этишга ҳукм қилади.

Артур Конолли ва унинг «Кундалиги»да Британия жосуси касби юзасидан турли давлатларда бўлганлиги қайд қилинган.У ўз кундалигида Қўқон яқинида фаолият юритгани чунки бу даврда Афғонистонда қўзғолонлар авж олган бир пайтда Бухорога яқинлашмаслик буйруғини олган эди. Айни пайтда эса у Бухоро амири уни амирликка таклиф этилади.

Британия вакили полковник Стоддартни қутқариш баҳонаси билан Артур Конолли Хива хонлигига келади. Конолли Хива хонлигида қушбеги ва меҳтар билан учрашган бўлса-да, унинг фаолияти ҳам муваффақиятсиз бўлади. Кейинги йилларини у яна бир сафдоши Конолли билан амир зиндонида ўтказади [4]. Конолли ва Стоддарт 1842 йилда Бухоро амири Насруллохон томонидан қатл эттирилади.  Конолли қуйидаги асари орқали бизга Ўрта Осиё ҳақидаги маълумотларни беради [5].

1843 йилда Стоддарт ва Коноллини тақдирини аниқлаш учун Ўрта Осиёга инглизлар Жозеф Волф исмли вакилларини жўнатадилар. Жозеф Волф » Wolf J. Narrative of a mission to Bokhara in the years 1843-1845 to ascertain the fate of Colonel Stoddart and Captain Connolly» деб номланган асарида ўз фаолияти ва Ўрта Осиё ҳақида маълумотларни ёзиб қолдирган. 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
  1. Moorcrroft and G. Trebeak. Travels is Himalayan provinces of Hindustan and the Panjab; in Ladakh and Kashmir; in Peshawar, Kabul, Kunduz and Bokhara from 1819 to 1825. Volume I. – London, 1841. – Р. 52.
  2. Evgeny Sergeev. The Great Game, 1856-1907: Russo-British Relations in Central and East Asia. Baltimore, MD. – John Hopkins University Press. 2014. –552 p
  3. Мирзо Олим Маҳдум ҳожи. Тарихи Туркистон. – Т.: Янги аср авлоди, 2009. – 249 б
  4. Муҳаммаджанов Р. Неъматов Т. Бухоро ва Хиванинг Россия билан муносабатлари тарихига доир баъзи манбалар.-Т.:Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси,1957. – 224 б
  5. A. Journet to the North of India overland from England through Russia, Persia and Afghanistan. London, 1838. – Р. 103.
Искандар ҲАМРАЕВ,
Бухоро давлат университети магистранти

Check Also

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚЎРҚҚАН ФИТНА

(Бир ҳадис шарҳи) Фитналар ҳар доим бўлиб келган. Бундай ишлардан энг ёмони ноҳақдан ширк ва …